Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотинни бирга намоз ўқиши?

11:29 / 02.04.2015 | Otabek Azimov | 29934

Ассалому алайкум! Мен бир нарсани ойдинлаштирмоқчи эдим. Эр ва хотин уйда фарз намозини бирга ўқиса бўладими? Яъни мен имом бўлиб, аёлим эса менга бир метр орқада туриб иқтидо қилиб ўқиса бўладими? Аёлим айтишича битта хонада намоз ўқисак бўлмас экан. Мен эса “бўлади” дедим. Қайси биримизнинг гапимиз тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Шайх ҳазратлари! Агар эр хотинига имом бўлиб намоз ўқиса, хотин эрининг қайси тарафида туради? Ўнг томонидами ёки орқасида? Жавоб: - Орқасида.‎ битта уйда ўқиса бўлади. Аммо ёнма ён, аёлнинг бирор аъзоси саждада эрнинг бирор аъзоси баробарида бўлса, иккисининг ҳам намози бузилади. Такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда аёл зоти эркакка тенглашиб қолса ва у (эркак) аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади). Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди». Тўртовлари ривоят қилишган. Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турганда намоз бузилмаганида, ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун, Умму Сулаймнинг бир ўзи сафда туришига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бермаган бўлар эдилар. Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади. Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади.

Топ рейтинг www.uz Openstat