Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкорман аммо...

14:35 / 29.03.2015 | saida hasanova | 985

Ассалому алайкум! Савол беришдан аввал вазиятни тушунтирмоқчиман. Менинг қўлимда 8 ойлик фарзандим оғир касал эди. Уй ишларини қилолмай қолдим. Чунки боламнинг иссиғи 3, 4 кун тушмади. Турмуш ўртоғим шуни тушунмасдан ҳар куни жанжал қила бошлади. Кейин эса шу даражада урдиларки, мийям чайқалиб касал бўлиб қолдим. Фарзандим оғир касал, қаттиқ йиғлаб ҳеч нарсага унамасдан ётарди. Мен ҳам туролмай ётардим. Шунда боламга раҳмим келиб, эримни қарғаб юбордим. Ахир менга эмас фарзандига раҳми келса бўлардику. Мен гуноҳимни қандай юваман? Аллоҳ мени кечирармикин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Тавба қилувчилар учун Аллоҳ таолонинг тавба эшиклари ҳамиша очиқдир. Ноумидлик шайтондандир. Аёл зиммасида эрнинг ҳаққи улканлигидан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан у зотга сажда қилишга рухсат беришларини сўралганда: “Аллоҳ таолодан ўзгага сажда қилиш жоиз эмас. Мабодо жоиз бўлганида аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим” деганлар. Албатта, эр ҳам буни суистеъмол қилмаслиги керак. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз ҳаргиз аёлини урмас” деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat