Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир дейишлик ҳақида

14:09 / 24.03.2015 | Ali_al-Qori | 1268

Ассаламу алайкум, ҳурматли аҳли Илмлилар! Савол: Менга отам "Ишхонамизда шерикларимиз билан қабр ҳақида гаплашаётганимизда, бир шеригимиз “қўйсаларингчи одам ўлгандан кейин қайта тирилмайди” деди" дедилар. Мен отамга “у киши қайта тирилишга, жаннат ва дўзахга ишонмайдимикан?” дедим. Отам мени гапимни тасдиқладилар. Мен, “унда у киши кофир эканда” деб айтиб юбордим ва ўзим айтган гапимдан пушаймон бўлиб қолдим. Мен жуда хавотирдаман. Яъни мусулмон одамни кофир деб юбориб, тағин у "кофир" сўзи ўзимга қайтиб амалларим ҳабада бўлиб қолмадимикан деб қўрқаябман. Илтимос менга ёрдам беринг. Ойдинлик киритиб берсангиз. Мен нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Шариатимизда иймон ва куфр чегаралари очиқ ойдин белгилаб берилган. Иймонли бўлишнинг бир неча шартларидан бири ўлгандан кейин қайта тирилишга ишонишдир. Буни инкор қилиш шак шубҳасиз куфр саналади. Лекин уламоларимиз бировни куфрга ҳукм қилишдан аввал ундан куфр сўзи ёки иши содир бўлганини аниқ қилиб олиш, ҳамда унга бундай дейиш куфр эканлигини тушунтириш керак ва яна ҳеч кимсани “сен кофир бўлдинг” дейилмайди балки, куфр сўзини айтган кишига “бундай дейиш куфр саналади дейилади” деганлар. Кофирни кофир дейиш гуноҳ эмас. Иншааллоҳ амалларингизга буни таъсири бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat