Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ қаерда деган савол ноўринми?

23:16 / 07.03.2015 | Мурод Хакимов | 1677

Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Яқинда сайтда "Аллоҳ қаерда" деган савол-жавобни ўқиб қолдим ва Аллоҳни бирор бир макон билан чегаралаб қўйиш аҳли сунна ақийдасига тўғри келмаслигини ўрганиб олдим. Шундан хулоса қилиб олдимки, аслини олганда ўша саволнинг ўзи ноўрин. Сабаби, бирор бир "нарса"нинг қаерда бўлиши учун у маконда жойлашишга мойил бўлиши керак шундайми? Бу худдики "Аллоҳ қандай ухлайди" деган саволга ўхшаш бўлади. Аллоҳнинг ухламаслиги аниқ бўлганидан кейин, у қандай ухлайди деган саволга умуман жавоб бўлмайди-ку. Демак, Аллоҳнинг маконга муҳтож эмаслигини тан олар эканмиз, Аллоҳ қаерда, деб савол беришнинг ўзи нотўғри. Ҳазрат, менинг бу мавзудаги фикрларимда адашув йўқми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Адашув йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat