Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қолдирилган рўзи ҳақинда

00:00 / 09.03.2009 | eski savollar | 599
Шайх ҳазратлари қастдан қолдирилган ҳақида 1кунига 60кун кетма-кет тутиш лозим дейишгани эшитдим, Бу нарса ҳадисда ёки шариатда о'з исботини топганми?Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Топган. Қасддан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади.Албатта, мазкур еб ичишлар Рамазон кундузида содир бўлса.Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор қилувчи каби каффоротни адо қилади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.«Сени нима ҳалок қилди?» дедилар.«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди.«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар.«Йўқ», деди.«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар.«Йўқ», деди.«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар.«Йўқ», деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга):«Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадина)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди.Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра:«Бор! Уни аҳлиннга таом қилиб бер», дедилар. Бешовлари ривоят қилган.Рўзасини бузган рўзадор каффорот беришлиги вожиблиги шу ҳадисдан олинган.Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat