Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазий чиқиб қолса, ғуслни такроран қилиш керакми?

15:37 / 05.03.2015 | Muhammad Ali 1985 | 5422
Жунубликдан покланиш учун қилинган ғуслдан бироз ўтиб рангсиз шаффоф суюқлик(мазий) чиқиб қолса, ғуслни такроран қилиш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазий – жинсий аъзодан чиқадиган оқ рангдаги ўта майин суюқлик бўлиб, у одатда жинсий яқинлик ёки шунга яқин ҳаракат бўлганда чиқади. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг истиҳоласи учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Закарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Мазий нажас, шунинг учун ҳам ҳадисда мазий чиққандан кейин закарни ювишга амр бўлмоқда. Мазий чиққандан кейин таҳорат бузиладии. Мазий чиққандан кейин ғусл вожиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat