Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фитр садақаси

11:41 / 03.08.2014 | F.T | 2831
Фитр садақасини моли нисобга етган одам берадими ёки ҳамма баровар бераверадими? Фитр садақасини бериш учун қандай шартлари бор? Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам «фитр садақаси» номини олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. Фитр садақаси шариатга киритилишига қуйидаги оят ва ҳадислар далилдир: Аллоҳ таоло: «Батаҳқиқ, ким закотла покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришур», деган («Аъло» сураси, 14-, 15-оят).

عَنْ كَثِيْرِ بنِ عَبْدِ اللهِ عَنْ أَبِيْهِ عَنْ جَدِّهِ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم سُئِلَ عَنْ هَذِهِ اْلآيَةِ فَقَالَ: نَزَلَتْ فِي زَكَاةِ الْفِطْرِ. رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ

Касир ибн Абдуллоҳдан, отасидан, (розияллоҳу анҳу) бобосидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралган эди. «Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган», – дедилар». Ибн Хузайма ривоят қилган. Юқорида зикр қилинган оят фитр садақасининг вожиблиги ҳақидадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баён қилингандан кейин ҳеч қандай гап-сўзга ўрин қолмайди.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم  زَكَاةَ الْفِطْرِ طُهْرَةً لِلصَّائِمِ مِنَ اللَّغْوِ وَالرَّفَثِ وَطُعْمَةً لِلْمَسَاكِينِ مَنْ أَدَّاهَا قَبْلَ الصَّلاَةِ فَهِيَ زَكَاةٌ مَقْبُولَةٌ وَمَنْ أَدَّاهَا بَعْدَ الصَّلاَةِ فَهِيَ صَدَقَةٌ مِنَ الصَّدَقَاتِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиши ва мискинлар учун таомланиш бўлсин учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур». Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган ва «саҳиҳ», деган. Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод ийди фитр намозидир. Садақаи фитрни ийди фитр намозидан олдин бериш лозим эканини шу ҳадисдан билиб оламиз. Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш бўлсин, мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб жорий қилинган. Рўзадор одам рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билмай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ножоиз амалларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юрган бўлиши мумкин. Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган. Садақаи фитр буғдойдан, ундан олинадиган нарсалардан ва майиздан ярим соъ берилади. Хурмо ёки арпадан бир соъ берилади. Буғдойдан икки мун берса ҳам бўлади. Бу ҳукмлар қуйидаги ривоятлардан олинган:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم زَكَاةَ الْفِطْرِ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ عَلَى الْعَبْدِ وَالْحُرِّ وَالذَّكَرِ وَاْلأُنْثَى وَالصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ مِنَ الْمُسْلِمِينَ وَأَمَرَ بِهَا أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلاَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар». Бешовлари ривоят қилишган. Бир «соъ» қанча бўлади? Аслида соъ бир идиш бўлиб, ғалла ва шунга ўхшаган нарсалар ўша идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанда, унга солиштирилган. Шофеъий ва Ҳижоз фақиҳлари эътиборида бир соъ 2,751 грамм, Абу Ҳанифа ва Ироқ фақиҳлари эътиборида эса 3,800 граммга тенг. Фитр садақасига хурмо ва арпадан бир соъдан беришга ҳамма мазҳаб ва уламолар иттифоқ қилишган.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رضي الله عنه قَالَ: كُنَّا نُعْطِيهَا فِي زَمَانِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ زَبِيبٍ أَوْ صَاعاً مِنْ أَقْطٍ فَلَمَّا جَاءَ مُعَاوِيَةُ وَجَاءَتِ السَّمْرَاءُ قَالَ: أُرَى مُدًّا مِنْ هَذَا يَعْدِلُ مُدَّيْنِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: حَتَّى قَدِمَ عَلَيْنَا مُعَاوِيَةُ حَاجًّا أَوْ مُعْتَمِرًا فَكَلَّمَ النَّاسَ عَلَى الْمِنْبَرِ فَكَانَ مِمَّا كَلَّمَ بِهِ: إِنِّي أَرَى أَنَّ مُدَّيْنِ مِنْ سَمْرَاءِ الشَّامِ تَعْدِلُ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ فَأَخَذَ النَّاسُ بِذَلِكَ قَالَ أَبُو سَعِيدٍ فَأَمَّا أَنَا فَلاَ أَزَالُ أُخْرِجُهُ كَذَلِكَ

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида у(фитр садақаси)ни таомдан бир соъ ёки хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ ёки майиздан бир соъ ёки қуртдан бир соъ берар эдик. Қачонки, Муовия келганда ва буғдой келганда: «Менимча, манавининг бир мудди икки муддга тенг келади», – деди». Бешовлари ривоят қилишган. Бошқа бир ривоятда бундай дейилган: «Токи, Муовия ҳаж ёки умра қилиб келганда ва одамларга минбарда туриб гапирганда: «Менимча, албатта, Шомнинг икки мудд буғдойи бир соъ хурмога тенг келади», – деди. Одамлар шу гапни ушлашди. Абу Саъийд: «Аммо, мен бурун қандоқ бўлса, шунда давом этмоқдаман», – деди». Абу Саъийд розияллоҳу анҳу аввал садақаи фитр таомдан бир соъ бўлишини айтиб туриб, кейин унинг турларини–хурмо, арпа, майиз ва қурт, деб батафсил айтганлар. Ўша вақтда Ҳижозда буғдой истеъмоли оз бўлган, деяр-ли бўлмаган. Шунинг учун, у ерда кенг тарқалган тўрт хил таомнинг зикри келган. Кейинчалик буғдой ўсадиган жойлар ҳам мусулмон юртларга айланганидан кейин, у Ҳижоз диёрида ҳам тарқалган. Буғдойнинг қиймати устун бўлгани, унга талаб кучли экани учун унинг ярим соъи бошқа таомларнинг бир соъига тенг қилинган. «Мудд» ҳам оғирлик ўлчови бўлиб, тўрт мудд бир соъ бўлади. Бу гапни халийфа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу Шомдан Ҳижозга ҳаж ёки умра қилиб келганда эслатган экан. Шунда одамлар уни гапини олиб, буғдойдан ярим соъ миқдорида садақаи фитр беришга ўтган эканлар. Аммо, Абу Саъийд розияллоҳу анҳунинг бунга кўнгиллари бўлмай, бир соъ беришда давом этишни маъқул кўрган эканлар.

عَنِ الْحَسَنِ رضي الله عنه قَالَ: خَطَبَ ابْنُ عَبَّاسٍ فِي آخِرِ رَمَضَانَ عَلَى مِنْبَرِ الْبَصْرَةِ فَقَالَ: أَخْرِجُوا صَدَقَةَ صَوْمِكُمْ فَكَأَنَّ النَّاسَ لَمْ يَعْلَمُوا فَقَالَ: مَنْ هَاهُنَا مِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ قُومُوا إِلَى إِخْوَانِكُمْ فَعَلِّمُوهُمْ فَإِنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ فَرَضَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم هَذِهِ الصَّدَقَةَ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ أَوْ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ قَمْحٍ عَلَى كُلِّ حُرٍّ أَوْ مَمْلُوكٍ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى صَغِيرٍ أَوْ كَبِيرٍ فَلَمَّا قَدِمَ عَلِيٌّ رَأَى رُخْصَ السِّعْرِ قَالَ: قَدْ أَوْسَعَ اللهُ عَلَيْكُمْ فَلَوْ جَعَلْتُمُوهُ صَاعًا مِنْ كُلِّ شَيْءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ибн Аббос Рамазоннинг охирида Басранинг минбарида хутба қилиб: «Рўзанинг садақасини чиқаринг», – деди. Одамлар билмагандек туришаверди. Шунда у: «Бу ерда аҳли Мадийнадан ким бор? Туринглар! Биродарларингизга ўргатинглар! Улар билишмас экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани хурмо ва арпадан бир соъдан ва буғдойдан ярим соъ ҳар бир ҳуру қулга, эру аёлга, кичигу каттага фарз қилганлар», – деди. Али келганда баҳонинг арзонлигини кўриб: «Аллоҳ сизларга (ризқни) кенг қилиб қўйибди. Ҳар нарсадан бир соъ қилсангиз, яхши бўларди», – деди». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Бу ҳадисда фитр садақаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари томонидан ярим соъ қилиб белгилангани айтилмоқда. Шу гапни Ҳанафий мазҳаби ҳужжат қилиб олган.

Топ рейтинг www.uz Openstat