Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Каримни ёзиб ёд олиш

14:57 / 11.08.2014 | Dilnoza_M | 1146
Айёмингиз муборак бўлсин! Мен иншааллаҳ Қуръони Каримни Роббим қодир қилгунича ёд олишни бошламоқчи эдим. Ҳар бир инсоннинг ёд олиш услуби бўлганидек, мени ҳам ёд олиш услубим ўзгачароқ. Яъни, фақат ўқиш ёки тинглаш орқали эмас, балки ёзиш орқали (посредством визуальной памяти) ёд олсам тезроқ ёд оламан ва хотирамда маҳкам жойлашади. Саволим қуйидагича: Ёд олиш жараёнида оятларни бир неча маротаба қайта-қайта ёзишим керак бўлади. Қуръони Каримни оятларини доскага маркер билан ёзиб кейин ўчириб ўргансам гуноҳ бўлмайдими? Қоғозга ёзилган оятларни эса ташлаб юбориш мумкин эмас, шунинг учун доскага ёзсам дегандим. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат! Ҳурмат билан, Дилноза. Изоҳ: Ёзиш албатта араб алифбосида бўлади...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яхши бўлади. Африка давлатларидаги мусулмонларда шу услуб қўлланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat