Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб ўрнига ўтса қанийди!

09:53 / 15.08.2014 | alkavsar | 922

Мен, ўтган йили келган араб делегациясига бир танишимнинг илтимосига биноан савоб учун муршидлик қилдим. Масжидлар, бозорлар, тарихий обидаларни кўрсатдим (бепулга). Юртимиздан ўтиб кетган машҳур алломалар ҳақида маълумотлар билан улашдим. Кунларнинг бирида, делегация аъзоларининг бир вакили, менга алькоголсиз пиво сотиб олмоқчилигини айтди. Рози бўлдим ва шаҳар айланиб фақат дўконда борлигини билдим. Шунақа дўконни ҳам топдик, спритсиз пивоси бор экан. Аммо шеригимнинг нияти бошқача (ёмон) экан. У ичимликларни харид килишга киришиб кетди. Бу жойни манзилини билиб олиб, ҳар куни маст қилувчи ичимликлар олгани серқатнов бўлиб қолди. Мен бу ҳолатдан ҳайратда қолдим. Мен ўзимни бу ишда унинг гуноҳига шерик бўлиб қолишимдан виждоним қийналяпти. Уни хамр ичишига сабабчи бўлиб, ўз машинамда унга шу маъсиятни топишда кўмак бердиммикан деб ўйланиб юрибман. Шариатимиз бунга қандай қарайди? Раҳмат


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳаромга сабабчи бўлиш ҳам гуноҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat