Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу тарзда савдо қилиш тўғрими?

14:28 / 16.08.2014 | treneruz | 814
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бизга бераётган сабоқларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бизнинг томонларда анчадан буён мевалар сотиладиган вақтда харидор талаби билан ҳар бир мева яшиклари учун умумий тоннадан бир ярим килогграм чиқарилади. Масалан бир яшик мева 9 кг бўлса унда 7, 5 кг га пул олинади. Бунга деҳкон ҳам рози. Аслида бу яшиклар жуда борса 1 кг чиқади. Шу ишларимиз тўғрими? Мен эшитган бир ҳадисда бунақа масалада бўш қоп ва шунга ўхшаш нарсалар учун қоп нега грамм чиқса шунча чиқарилиши керак экан. “Аллоҳ ҳаром қилган нарсани бандаларни розилиги ҳалол қилмади” деб эшитганман. Бизда ҳатто илми бор қори акалар ҳам шу тарзда мева сотиб олишади. Бу тарздаги савдога шариятимиз нима дейди? Илтимос батафсил тушинтириб беринг. Сизнинг жавобингиз мен ва кўпчилик учун жуда муҳим. Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай қилиш мутлақо нотўғри. Идишнинг оғилигинигина чиқариш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat