Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Анбиёлар сурасидаги 104-105 оятларнинг тафсири

14:46 / 16.08.2014 | zerohoure | 2411

Анбиёлар сурасидаги 104 чи оят ҳақида маълумот берсангиз. Яъни ҳозирги кундаги баъзи бир чет эл олимларини катта портлаш назариясига ва ундаги қандай борлиқ катталашаётган бўлса, шундай ортга қайтади деган илмий назариясига тўғри келмаяптими? Ва шуниндек 105 оятни тафсирини айтиб берсангиз. Ушбу оятда қайси ерни назарда тутилмоқда?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

104. Ўша кунда осмонни худди мактуб ёзилган дафтарни ёпгандек, ёпамиз. Махлуқотни аввал қандай бошлаган бўлсак, уни худди шундай қайтарамиз. (Бу) зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз қилувчидирмиз.

Худди ҳисоб-китоб ишларини ёзиб борувчи шахс ишини тугатиб, дафтарини ёпганидек, осмон ҳам қиёмат куни шундай ёпилади. Демак, дунёдаги ишлар ҳаммаси битган, охирига етган бўлади. Энди ишга, амалга, савоб топиш ёки тавба қилишга фурсат қолмайди.

Аллоҳ таоло у Кунда барча халойиқни аввалги ҳолига қайтаради. Ҳамма ишлар бир бошдан ҳисоб-китоб қилинади. Ҳаммага амалига яраша мукофот ёки жазо берилади.

«(Бу) зиммамиздаги ваъдадир».

Аллоҳ, шундай қиламан, деб ваъда бериб қўйган. У доимо ваъдаси устидан чиқадиган Зотдир.

«Албатта, Биз қилувчидирмиз».

Қилмасдан қўймаймиз. Шунинг учун ҳозирдан тайёргарлик кўраверинг. Бунга ўхшаш гаплар қадимдан бўлиб келаётибди, янгилик эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat