Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин тегиши ҳақида

15:16 / 16.08.2014 | Sanjar07 | 4793
Менинг синглим мана 6 йилдирки жин тегиш касали билан оғрийди. Кўп домлаларга ўқитдик, ўқитгандан сўнг яхши бўлади, вақт ўтиши билан (2-3 кун) яна ўша ҳолатига, яъни ўзидан кетиш, тик турган ҳолатида ерга йиқилиши бошланади. Касалхоналарда замонавий асбоб ускуналар ёрдамида текширтирдик ҳеч қандай касаллик аниқланмади, соғлом дейишди. Синглим ўранган, 5 вақт ибодатта қоим, Аллоҳга шукр. Ўзи ҳам қийналиб кетди. 2-3 бор ўзини осишга ҳам ҳаракат қилди, буни ўзи билмаган ҳолда қилган. Ўзини билмай қолган вақтда баъзи вақти гапиради. Шундай ҳолатларнинг бирида мен гаплашдим, жин экан. Исмини ҳам айтган эди ёдимда қолмаган. Улар жуда кўпчилигини ва кетмаслигини айтди. Мен унга бу танага қайдан келдинг десам Отамни (Аллоҳ раҳмат қилсин) исмини айтди, шундан ўтдим деб. Мен унга куйдираман десам сени кучинг етмайди деди. Синглим ўзига келгач ундан сўрасам ҳеч нарса билмайди. Савол: Устоз маслаҳат беринг, нима қилсак синглим бу дарддан фориғ бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни гапиравериб чарчадик. Алоҳида китоб ёзиб чиқарган бўлсам ҳам тинч қўймайсизларми?!

Топ рейтинг www.uz Openstat