Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон сустлиги

21:45 / 16.08.2014 | Abdulaziz0700 | 3343
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мени иймоним кундан кунга сустлашиб кетаяпти Буни билганимнинг сабаби олдинлари Намоз пайтларини кутиб турардим ва Намозларимни роҳатланиб, мазза қилиб ўқирдим, кечалари таҳажжуд намозларини канда қилмасдим, кундузлари Қуръон тиловатлари билан машғул бўлардим, илмга чанқоқ эдим, Сизнинг китобларингизни интизорлик билан кутардим, чоп этилиши билан олиб 3-4 кунда ўқиб тугатардим, юрган йўлимда ҳаммани Исломга даъват қилиб юрардим. Яшагандаям фақат бир кун билан яшардим, юрган йўлимда Аллоҳнинг зикрида юрардим, бегона қизларнинг аврати эмас, умуман бегона аёлларга қарамас эдим, телевизор, интернетлардан эса умуман зериккан эдим, фақатгина Сизнинг сайтингизга янги китобларингиздан хабар олгани кирардим. Ҳазрат яна шу кунларимга қайтгим келяпти, Расулуллоҳни кўргим келяпти. Илтимос менга маслаҳат беринг. Гуноҳларим кўплигидан қўрқаман, лекин Аллоҳнинг раҳматидан умид қиламан. Аллоҳ охиримизни хайрли қилсин, омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тавба қилинг. Надомат чекинг. Ҳимматни баланд қилиб тезда аввалги ҳолатга қайтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat