Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ундириб қолинган пул

20:57 / 06.08.2014 | ABDU2826 | 2673
Дўстим бир корхонада ҳисобчи бўлиб ишлайди, корхонага ишга киришдан олдин ишчиларга огохлантирилади: “Агар иш вақтида ухлаб қолинса яъни атайин ухлаб вақтни ўтказилса маошидан 50% ундириб қолинади” деб. Лекин ишчилар бу қоидага амал қилмасдан атайин ухлаб вақтни ўказишади ва бу ҳолатни суратга олиб ўзига кўрсатиб 50% маошидан ундириб қолинади. Маош оладиган кун ишчилар норози бўлиб “розимасман” деб айтишади, агар иш вақтида ухлаб қолинса ишлаб чиқариш режамизага ва техника хавфсизлигига ҳам мутлоқ нотўғри. Маошдан ундириб қолинаётган чора бу энг охиргиси, ундан олдин жуда кўп енгил чораларга ҳеч ҳам амал қилишмади. Устоз бу ундириб қолинган пул тўғрими ёки қандай йўл тутушимиз керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри. Чунки ишга киришда қоидаларга амал қилишга ваъда бериб киришган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat