Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисларни ҳамма ҳам ўрганаверадими?

14:05 / 26.08.2014 | fayzmuhammad | 2211
Инсон қилган ишлари ҳақида олим инсон муносабатини билиб кўнгли хотиржам бўлади. Сизга ҳам шу юзасидан саволлар йўлламоқдамиз. Китоб дўконидан яқинда нашр этилган таржима қилиган "Сунани Термизий" китобини ҳадия қилишганди. Шуни онам ўқишга киришиб кетдилар. Мен онамга "Саҳиҳи Бухорий"ни ҳам "Сунани Термизий"ни ҳам шундоқ олиб ўқийверманг. Ҳадисларни носихи бор, мансухи бор. Омм учун айтилгани бор, хос учун айтилгани бор. Ҳар бир ҳадисни тафсири ила ўқиган маъқул. Бўлмаса ҳар хил тушунмовчилик келиб чиқади” дегандим. Ҳазрат, бу гапим тўғрими ўзи? Бу каби ҳадис китоблар ҳалқ қўлига тўғридан тўғри бормоқда. Ҳадис илмидан бехабар, араб тилидан бехабар, ислом тарихини пухта билмаган омма бу китобларни шарҳсиз ўқиши яхшими, ёки илмсизликдан кўра ҳар қалай ўқийвериш маьқулми? Ўзи муҳаддис алломаларни китобларини имкон қадар соҳани яхши билган олим таржимаси ва шу ҳадисларга тегишли тафсири, шарҳи ила чоп этилиши ҳақида фикрингизни сўрамоқчиман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муҳаддисларнинг китобларини имкон қадар соҳани яхши билган олим таржимаси ва шу ҳадисларга тегишли тафсири, шарҳи ила чоп этилиши ва ўқилиши мақсадга мувофиқ. Ҳозирдаги кўплаб тушунмовчилик ва ихтилофлар айнан ушбу кўрсатмага амал қилмай, ҳар ким ўзича талқин қилиш оқибатида чиққан. Бу масалани "Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласида тўла ёритилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat