Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қамоқхонада намоз ўқимасликка рухсат борми?

14:40 / 26.08.2014 | saad2000 | 4026

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ижозатингиз билан қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Ҳозирда баъзи намозхон биродарларимиз бирор бир хато юзасидан ёки туҳмат ва ёки диний айбловлар билан қамалинмоқда.
Савол: қамоқда намоз ўқиганлиги учун жуда ҳам оғир, зулм ва қаттиқ қаршилик кўрсатилмоқда экан. Ҳатто намоз ўқиганлик учун жазо муддатларини ҳам қўшимча қўшилмоқда экан. Наҳотки намоз учун шунчалик оғир ҳолатга тушилса, бунинг бирор чораси борми ёки намозни бундай ҳолатда тарк қилиш мумкинми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тарк қилишга рухсат йўқ. Ишора билан бўлса ҳам ўқисин. Савоб машаққатга қараб бўлади. Аллоҳ таоло хоҳласа ўша қийин ҳолатда намоз ўқиганларнинг савоби миллион марта кўп бўлади. Намоз улар учун нур бўлади. Икки дунёнинг шарафи бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat