Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музорабада валюта курси орасидаги фаркнинг таъсири.

00:00 / 23.03.2009 | eski savollar | 710
Ассалому алайкум. Хурматли Шайх хазратлари, Сиздан бир масала хусусида ечим беришингизни сурайман. Икки киши уртасида музораба асосида фаолият бошланган эди. Хозир муддати тугай деб колди. Олиб борилган тижорат фаолияти давомида иш юритувчи, яъни пулни олиб тижоратни юргизаётган шахс бошланган фаолиятда янги иш бошлаган. Малакасизлик натижасида бошлангич вактда валюта курсини нотугри хисоблаган холда товарни уз кийматидан паст нархда сотиб куйган (бу биринчи асосий сабаб). Ундан кейин валюта курсининг кескин ошиб кетиши натижасида хам пулнинг айланиш даврида унинг бошлангич (валютадаги) киймати маълум микдорга йукотилган. Саволим шундан иборатки, муддат тугаганида агар музораба келишувида киритилган бошлангич сармоя микдори кайтиб келмаса, юкорида курсатилган 2 сабаб (1-курсни нотугри хисоблаш эвазига хамда 2-курсни вакт утиши билан кескин ошиб кетиши хисобига) туфайли йукотилган даромад ва ундан келадиган фойда хисобга олиниб, иш юритувчи хисобига ёзиладими (яъни иш юритувчи шу микдордаги маблагни ёнидан тулайдими)? Агар иш юритувчини йул куйган хатоси эвазига йукотилган даромадни кайтиб келган сармоя микдорига кушилганда бошлангич сармоя микдоридан ошадиган булса, у холда бошлангич келишувга асосан иш юритувчи пул берган шахсга бошлангич сармоядан ташкари, фойдадаги улушини хам кайтариб бериши лозимми?Иккинчи саволим, агар фойда курилса юкорида курсатилган 2 сабаб (1-курсни нотугри хисоблаш эвазига хамда 2-курсни вакт утиши билан кескин ошиб кетиши хисобига) туфайли йукотилган даромад ва ундан келадиган фойда хисобга олиниб, иш юритувчи хисобига ёзиладими (яъни иш юритувчи шу микдордаги маблагни ёнидан тулайдими). Олдиндан уз минатдорчилигимни билдираман. Оллох хаммамиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало бу саволга бериладиган жавобни маълумот учун бўлишини айтиб қўйиш лозим. Чунки, баъзи кишилар шу каби жавобларни далил қилиш шеригини айбдор қилишга ўтмоқдалар. Икки томон келиша олмай қолган масалалар уларнинг шахсий иштирокидаги жонли мажлисда ҳал қилинади.Сизнинг мисолингизда иш бажарувчининг нуқсони туфайли кўрилган зарар унинг зиммасига тушади. Пулнинг қиймати тушиб кетишида унинг айби йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat