Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақф ҳолатида нафас олиш шартми?

22:17 / 07.09.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 2372
Тажвидни устоздан ўрганган эдим, ўша пайтда туғилган саволларимга жавоб олганман. Лекин шу илмни мукаммал ўрганишга аҳд қилиб, шунга киришганимдан сўнг, бизда чоп этилган Тажвид китобларини ўқиб чиқдим ва менда яна саволлар пайдо бўлди, лекин ўша устозимдан сўрашга имкон йўқ ҳозирча. Китобларда Вақф - оятлар орасида тўхтаб, нафас олиш дейилган. Кичик оятли суралардан бири "Ихлос"ни мисол қилиб олсам, ҳар бир оятнинг сўнгида тўхтаганимда, охирги ҳарфда сукун билан тўхтайман ва кейинги оятга ўтаман. Аҳамият бериб қарасам, оятлар орасида сукун билан тўхтасамда, кўпинча нафасни янгиламас эканман. Оятлар кичик бўлгани учун бунга эҳтиёж сезмас эканман. Савол: Вақф сўзининг истилоҳдаги маъносидан келиб чиқиб, тўхтаган еримда нафасимни янгилашим шартми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳа, нафас олиш шарт. Бўлмаса сактага ўхшаб қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat