Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш (таклиф)

07:07 / 08.09.2014 | Abdulloh | 2136
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен анчадан бери чет юртларда оила боқиш мақсадида юраман. Лекин илм масаласида ортда қолиб кетяпман, уйда кам муддат бўламан ва буни устига келди-кеттилар билан овора бўлиб вақт ўтиб кетади. Мен ва менга ўхшаганлар жудаям кўп, шу туфайли бир таклиф билдирмоқчи эдим, агар маъқул келса албатта. ҳозирда интернет орқали ўқитувчи ҳар хил онлайн курслар кўп очилган. Лекин уларни аксарият қисми инглиз ёки бошқа тилларда, шу билан бирга биз уларнинг қайси йўналишда ёки мазҳабдалигидан бехабармиз. Агар шундай онлайн курслар сиз устоз раҳбарлигида ташкил этилса биз кабилар учун айни қулайлик бўлар эди. Чунки сиздан таълим олишни истаганлар, соф ҳанафий мазҳаби таълимотини ўрганишни хохловчилар кам бўлмаса керак иншааллоҳ. Шартлар ва тўловлар бўлса фийсабилиллоҳ розиман, ноўрин таклиф билдирган бўлсам узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Таклифингиз, жуда ҳам ўринли. Биз ҳам бу борада ўйлаб юрибмиз. Қуръон.уз. номли сайтимизда шунга ўхшаш иш қилинган ҳам. Яна бир бор жиддий ўйлаб кўрамиз. Ҳозир шу жавоб орқали сайт мудири Абу Муслимдан бу ҳақда ўйлаб кўришни ва амалий ишни бошлашни таклиф қиламиз. Шу билан бирга сиздан бошқа азизларимизнинг фикрларини ҳам билмоқчимиз. Мазкур дарслар қандай бўлишини исташларини билдиришса, яна бошқа маслаҳатларини айтишса яхши бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat