Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаккурнома

08:33 / 08.09.2014 | Jaxongir_1983 | 823
Сизга кўпдан кўп ташаккурлар айтмокчиман. Аллоҳ таоло бизлар учун вақт ажратиб берилаётган саволларга жавоб бераётганингиз учун муносиб тақдирласин. Сизнинг китобларингиздан, қолаверса интернет сайтлари орқали бизни қизиқтираётган барча масалаларга тўлиқ жавоб олмоқдамиз. Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин. Факат салгина мен ва мен сингари инсонларни озгина кўнглимизни хира қилаётган нарса бор, у ҳам бўлса савол эгаларининг бўлар бўлмас ҳамда бесаводларча саволлар билан Сизнинг азиз вақтингизни олишаётганидир. Уйлайманки, админлар томонидан бу муаммо бартараф этилади. Доимо соғ бўлинг Ҳазрат. Аллоҳдан фарзандларингиз ва набираларингиздан ҳам сиздек олимлар етиштиришини сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саломат бўлинг! Сизга ўхшаган азизларимиз барчамизнинг фахримизсиз!

Топ рейтинг www.uz Openstat