Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ачинарли холат

17:10 / 11.09.2014 | Nuriddin1985 | 2649
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биродарлар билан бўлган давраларда ҳар хил ҳодисалар, саволлар жавоблар бўлиб туради. Биздан катталар ёки илмлироқларлар бўлмаса ёки жавоб бермаса бизлар билсак қулдан келганча жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Биз берган жавоб тўғри бўлсаям ташшакур билдириш ўрнига унинг аксини қилишади. Ўша саволлардан бир мисол. Биродаримизнинг бирлари: "ҳар қандай укол олса рўза очилмас экан" деди. Биз: "томирга қилинган укол рўзани очади" дедик. Биродаримиз: бир қори ака менга айтди" деб қорини мақташга ўтди. Биз эса суҳбат сан манга борётганини сезиб, ушбу мавзудаги суҳбатни тарк этдик. Бизни китоб ўқишимизни, зикр аҳлидан сўранг сайтидан фойдаланишимизни биладилар. Фақат бизлар улардан кейинроқ жоҳилятдан динимизга амал қилишга ўтганмиз. Шундай пайтда жавобни аниқ билсак, бир бор айтиб ўша мавзудаги суҳбатни тарк этсак, бўйнимиздаги бурчларимизни адо этган бўламизми ёки бошқа бирор йўли борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шундай пайтда жавобни аниқ билсангиз, бир бор айтиб ўша мавзудаги суҳбатни тарк этсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat