Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳим 7 савол, илтимос жавобсиз қолдирманг...

00:00 / 29.03.2009 | eski savollar | 1589
Ассаламу алейкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!Муҳтарам Шайх Ҳазратлари, мазкур ёзилажак сўровномамда шу кунгача каминада кечаётган ва ечимини топа олмаётган, ўзим учун ўта муҳим саналган баъзи саволларга жавоб беришингизни, баъзи масалалрда йўл-йўриқ кўрсатиб маслаҳат беришингизни сўраб қоламан, олдиндан ғоят қимматли вақтингизни олаётганим учун маъзур тутишингизни илтимос қиламан!1. Аввало фарз амалдан бошлайман, яъни намоздан. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобингизнинг “НАМОЗ” жуъзларини ўқиб чиқиб хам “Жамоат Намози”га оид саволимга жавоб топа олмадим. Жамоат намозида имомга иқтидо қилувчи муқтадий қай аниқ тартибларга риоя қилиши керак, ёшлигимда эшитиб амал қилиб келадиган тартибим шундай эдики, намоз аввалида ният, сано дуоси ва меҳрибон ва рахмли Аллоҳ номи ила бошлаш, қиёмда имом “Фотиҳа сураси”ни тугатгач ичимда “Амийн” дейиш, рукуъда 3 марта (ёки ундан ортиқ) “Субҳана роббиял аъзийм”, имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб тургач “Роббана лакал ҳамд” дейиш, саждада 3 ёки ундан ортиқ “Субҳана роббиял аъло”ни айтиш ва қаъда ўтиришида ичида айтилажак “Аттаҳияят”, “Роббана” дуоларини ўқишдан иборат эди. Лекин яқинда бир биродаримдан эшитиб дилимга ғашлк пайдо бўлди, яъниким, 3,4 ракатли жамоат билан ўқиладиган намозларда қолган 1,2-ракатларда ““Фотиҳа сураси”ни муқтадий овозини чиқармай қироат қилиши шарт экан, шу ростми? Агар рост бўлса, камина шунча йил жамоат ила ўқиб келган намозларимдан Яратган Эгам рози бўлганмикан..? 2. Минг афсус ва надоматлар бўлсинким, шу пайтга қадар “Витр Намози”да ўқилажак “Қунут Дуоси”ни ёдлай олмаябман, билмадим не боисдан, хотирамга жойлаш жуда мураккаб кечмоқда, баъзида мазкур намозда ул дуо ўрнига 3-6 маротаба “Аллоҳумма Мағфирли” деб турибман, баъзида эса мазкур намозни қасддан тарк қилаябман (дуони ёд олиб бўлганимдан сўнг, бошлайман деган умидда)...Бу масалада қай йўлни тутишимни маслаҳат берасиз?3. Авваллари ўқилмай қолган фарз ва суннат намозларининг қазоларини бугунга келиб, нафл намозлари ила тўлдирсам бўладими ёки чамалаб, қазосини адо этиб боришим жоиз бўладими? 4. Тажрибангизга асосланиб айта оласизми, Қуръон сураларини, дуоларни ва ҳадисларни ёдлашнинг энг маъқул йўли ва пайти қайсилар?5. Ўзимда сўнгги ойларда дангасалик аломатларини сезаябман, масалан, кўп ухлаш ва шунга ўхшаш, вақтимни тартиб билан ўтказишни назорат қилолмаябман, бу ҳолатдан чиқишим учун тўғри йўл кўрсатсангиз Устоз...6. Отажонимни хамр ичишдан қайтариш жуда мушкул кечмоқда, волидам, мен ва барча оила аъзоларимиз қўлдан келганча насиҳат қилиб, ул зотни бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилябмиз, бироқ самара бермаябди. Нима қилсак бўлади, йўл кўрсатинг, Устоз!7. Биродаримиз Абу Муслимдан илтимос қилгандим, аммо бу илтмосимга улардан ҳалигача бирор жавоб олмадим ва шу муносабат билан тўғридан-тўғри ўзингиздан сўрашга аҳд қилдим. Камина яқин ўтган вақтлардан сизни китобларингизни ўқий бошладим, сизга муҳаббатим ошди, шу боисдан иншааллоҳ, шу йили Куз фаслида юртга борганимда, сизнинг қаламингизга ва овозингизга мансуб барча китоб ва аудио материалларни тўлалигича ҳарид қилиб, ўқиб-ўрганиб, Аллоҳ субҳонака ва таъоло амрларига тўла итоат, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тўла амал ва аҳли сунна вал жамоа шариати қоидаларига тўла риоя қилмоқчиман ва аълал оқибат келажакда дунёвий ҳалол тижорий иш қилиш билан бирга сизнинг қўл остингизда динимиз йўлида беминнат ҳизмат қилмоқчиман, Аллоҳ Ўзи қўлласин, осон ва муваффақиятли қилсин, Амийн! Шу муносабат билан сизнинг номингиз остида ёзилган, нашр этилган файллар номи киритилган рўйхатни тақдим қилсангиз, токи шунга асосан излаш ва топиш енгил кечсин, иншааллоҳ!Шайх Жаноблари, юқорида келтирилган 7 савол-мурожаатимга имконингиз қадар батафсил жавоб қайтарасиз ва йўл кўрсатасиз деган умиддаман, зеро бу мен учун ўта муҳим ҳисобланади. Илтимоз Устоз, мени дуо қилинг, ажабмас, Аллоҳ субҳонака ва таъоло барча эзгу ният-мақсадларимга етказса, солиҳ ва суюкли бандалари қаторида қилса, иншааллоҳ!Қимматли вақтингизни олганим учун мингдан-минг узрлар сўрайман, Ал-Муъиз ул бу фоний дунёда хам, ул боқий дунёда хам сизни азиз ва мукаррам, мартабангизни улуғ қилсин, Амийн!Вассаламу алейкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ушбу сайтдан саволларингизга жавоб топишингиз мумкин. Бу масалалар бир неча бор ёритилган. Аллоҳ таоло тилаганингиздан афзалини берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat