Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбдаги ҳолат

23:39 / 18.02.2015 | sher2011 | 1118
Ушбу саволнинг жавобини сиздан сўраб беришимни илтимос қилишди. Савол: Мен Америка Қўшма Штатларида оғир юк авто-уловини ҳайдайман. Бунда мен одамларнинг уйини бир штатдан бошқа бир штатга кўчираман. Бунда асосан уй жиҳозлари ва мебеллар бўлади. Ҳаммаси тахлаб қутиларга солинган бўлиб, уларнинг ичида нима борлиги менга аён эмас. Лекин шундай ҳолатлар бўладики, мен ҳамма(тахминан 1000 куб метр атрофида) юкни ортиб бўлганимдан кейин, уйнинг эгаси битта қутичани олиб чиқиб, “бунинг ичида шишада 1 ёки 2 та алкагол(ёки шундай шаръий ҳаром бўлган нарса) бор, шу синмасдан бориши керак” деб айтади. Улар ҳаром нималигини билмайди, мен “бу қутини олмайман” десам, “бўлмаса ҳамма юкни тушир” деб туриб олади. Мабодо юкни олмасам, биринчидан мен ишлайдиган фирмага нисбатан шикоят тушади(бунақа шикоятлар маълум миқдорга етиши билан фирма ёпилади, яъни давлат ишлагани қўймайди). Шундай ҳолатда мен юкни кўчириб берсам гуноҳкор бўлиб қоламанми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қалбдан инкор қилинг. Гуноҳи эгасига бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat