Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу тавба қабул қилинадими?

16:51 / 13.02.2015 | Anas | 3205
Мен бундан 3 йил олдин Россиядаги пакет заводда ишлагандим. Ўша пайтда мен дин нима, иймон ва намоз нималигини билмаганман. Шу ҳолатда мен завод бошлиғининг рухсатисиз ҳар хил пакетлардан олиб чиқиб, ўғирлик қилганман. Ҳозир ҳам ўша пакетлар уйда турибди. Қачон уларни кўрсам, жуда қаттиқ надомат чекиб қаттиқ афсусланаман. Тавба қилсам менинг тавбам қабул қилинадими? Бир китобда “агар ўғри ўғирлаган нарсасини эгасига қайтармаса ёки розилигини олмаса тавба қилгандан фойда йўқ” дейилганини ўқиган эдим. Унинг устига заводнинг бошлиғи мусулмон эмас, у қиёмат куни мени иймонимни талаб қилмайдими? Ёки Россияга бориб бадалини тўлайми? Ҳазрат илтимос, маслаҳат беринг, қийин аҳволдаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Олган нарсани чамалаб, ўта камбағал одамларга бериб юборинг. Тавба қилиб, надомат чекинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat