Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсат сўраб

17:01 / 13.02.2015 | Sardorbek | 1040

Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ислом.уз профили( Адҳам Атажанов ) остида қўйилган СОУНДКЛОУД мусиқа эшитиш сайтидаги маърузаларингизни кўчириб олиб эшитишга рухсат берасизми? Тижорат ва бошқа мақсад учун эмас, фақат илм олиш талабида, бу сайтдан фойдаланишда интернет керак бўлади, менда ҳар доим интернетга уланиш имконияти йўқ, шунинг учун интернет бор пайтда кўчириб олиб бошқа пайтларда ҳам эшитиб юрмоқчи эдим. Бу ерга жойланганлиги сабаби одамлар эшитиши учун қўйилган бўлса керак деб олдин ҳам кўчириб олиб эшитгандим, Ислом уз ( Адҳам Атажанов ) остида қўйилган маърузалар ичида, сиздан ташқари у ерда Фозилжон қори, Раҳматуллоҳ қори, Абдумалик қори, Анвар қори ва яна бир нечта домлаларнинг марузалари ва Қуръон қироатлари бор, улардан ҳам рухсат олиш керак бўладими ? Агар рухсат бермасангиз олдин кўчириб эшитганларимга сиздан узр сўрайман. Рози бўласиз деган умиддаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Муслим ака билан фейсбук тармоғи орқали ёки admin@islom.uz манзили орқали боғланиб буни сўраб олишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat