Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон сураларининг номланиши

00:00 / 01.04.2009 | eski savollar | 610
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. 1. Бизга маълумки айрим сураларнинг битта номи бўлса, айримларининг бир неча номлари бор. Ушбу сураларнинг номлари қандоқ қўйилган, яъни уларнинг номларини Аллоҳнинг амри ила Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қўйиб берганларми ёки кейинчалик уламолар томонидан номланганми? 2. Қуръони Каримнинг 30 порага бўлиниши нимага асосланган ва нега айнан 30 порага бўлинган? Қуръони Каримнинг 30 порага бўлинишини Аллоҳнинг амри ила Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жорий қилганларми ёки кейинчалик уламолар томонидан жорий қилинганми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Сураларнинг номлари уларда зикр қилиган нарсалар ёки уларнинг бошидаги сўзлардан қўйилган. Аллоҳ таоло номлаган эмас.2. - Қуръони Каримни пораларга бўлиш кейин чиққан нарса.

Топ рейтинг www.uz Openstat