Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳоба Вахший ҳақларида

10:15 / 10.02.2015 | mustafo.kamilla | 1945
Ҳамза розияллоҳу анҳуни ўлдирган Вахший Исломни қабул қиладилар, лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга "....фақат сени умримнинг охиригача кўрмай" деб айтганмилар? (Ёки шу маънода гап айтганмилар) Мен бунга умуман ишона олмаяпман. Шуни изоҳлаб берсангиз, илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Вахший ибн Ҳарб ал Ҳабаший. Бу инсонни номи Абу Дасама куниясини олган Вахший ибн Харб ал Хабаший эди. У киши ўзлари ҳақларида шундай дейдилар: “Мен Қурайш бошлиқларидан бири Жубайр ибн Мутъимнинг қули эдим. Бадр кунида хожамни амакиси Туаймани Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ўлдирди. Хожам бошига тушган бу мусийбатдан жуда қаттиқ ўксиди ва нима бўлсада амакисини қотилини ўлдириб, қасос олишни қасд қилди. Шундан сўнг у Ҳамза ибн Абдулмуттолибни ўлдириш учун қулай фурсатни пойлай бошлади. Кўп ўтмай қурайшликлар Муҳаммад ибн Абдуллоҳни йўқ қилиб, шу билан Бадрдаги мағлубият ўчини олиш учун Абу Суфён бошчилигида қурайшликлардан ва иттифоқчиларидан қўшин тузиб Уҳуд жангига тайёрлана бошлади. Абу Суфён бу жангга Бадр жангида оталари, акалари, эрлари, яқинларидан жудо бўлган қурайшлик оқила аёлларни ҳам жалб қилишга қарор қилди. Уларнинг вазифаси, жангчиларни жангга илҳомлантириб эркакларни жангдан қочмаслигини таъминлаш эди. Аёллардан ташкил топган бу гуруҳни Абу Суфённинг хотини Ҳинд бинти Утба бошқарадиган бўлди. У Бадр кунида отаси, амакиси ва акасидан айрилган эди. Жанг олдидан Жубайр ибн Мутим мени олдимга келиб: Эй Вахший, қуллиқдан озод бўлишни истамайсанми, деди. Ким ҳам мени озод қила оларди? — дедим. Мен, — деди Жубайр. — Қандай қилиб? — деб сўрадим. У жавоб берди: — Агар сен Хамзани ўлдириб, шу билан амаким Туайма ибн Адийни ўчини олишимда манга ёрдам берсанг, сен озодсан. — Мени озод этишингга ким кафил бўлади, агар мен Ҳамзани ўлдирсам,? — деб сўрадим. Хоҳлаган одамингни кафил қиламан! Истасанг буни ҳаммани олдида эълон қиламан, — деди у. — Розиман, — дедим”. Мен асли келиб чиқишим ҳабашистонлик бўлиб, ёшлигимдан найзани нишонга хатосиз отишга қаттиқ машқ қилган эдим. Найзамни олиб қурайш жангчилари билан жангга жўнадим. Мен аёллар гуруҳи ёнида жанг томон шаҳдам кетардим. Ҳар сафар Абу Суфённинг аёли Ҳинд менинг ёнимдан ўтганда, қўлимдаги ялтираган найзамни кўриб: “О Абу Дасама! Бизни Муҳаммад ва унинг амакиваччасига бўлган қасосимизни ол!” дер эди... Ухудга етганимизда, икки томон аскарлари қонли жангга киришиб кетишди. Мен одамлар орасидан Ҳамзани қидира бошладим. Уни топиш қийин бўлмади. У одамлардан ажраб туриш учун, бошқалар уни танишлари учун бошидаги салласига туяқуш пати тақиб олган эди. Бу арабларни қўрқмас ва шижоатли жангчилари ўртасида одат тусига кирган амал эди. У қўлида қиличи билан шиддали зарбалар берар, рақиб жангчиларни бирин кетир ер тишлатар, ҳеч ким уни бу шижоатни тўхтата олмасди. Тош орқасига ўтиб хамла қилмоқчи бўлиб, уни яқин келишини кута бошлаганимда Сибаа ибн Абдулуззо номли қурайшлик жангчи: — “Мен билан жанг қил, эй Ҳамза!” деб қичқирди. Бу таклифни эшитиб Ҳамза: “ Эй мушрикнинг ўғли, қани яқин келчи!” деб унинг таклифини қабул қилди. Ҳамза биринчи хамладаёқ унга қиличини санчиди. Сибаа қонга беланган ҳолда Ҳамзанинг қаршисига қулади. Шу лаҳзада мен фурсатни бой бермай уни чамалаб найзамни улоқтирдим. Найзам уни қорнини пастки қисмидан кириб, икки оёғи орасидан тешиб чиқди. У мен томон икки уч қадам ташладида ерга қулади. Найзамни ярми унинг танасида қимирлаб турарди. Уни ўлганига ишонч ҳосил қилгач, яқин бориб найзамни суғуриб олдим. Бўлди, менга бошқаларни ўлдириш буюрилмаган, мен Ҳамзани озодлигим учун ўлдирдим, ишимни қилдим, деб чодирга бориб ўтирдим. Жанг шиддати ошиб, Муҳаммаднинг қўшини қамровда қолиб кетди. Ўлганлар сони ҳам ошиб борарди. Шу пайт Ҳинд бинти Утба бошчилигидаги аёллар ўликлар ва ярадорлар олдига келиб уларни ҳақоратлай бошлашди. Ҳинд ўзи эса ўликларни қорнини ёрар, кўзларини ўяр, қулоқ ва бурунларини кесар эди. У бу кесилган аъзолардан ўзига маржон ясаб бўйнига осиб олди ва ўзини қимматли тақинчоқларини ечиб менга берди ва, - “бу сенга, эй Абу Дасама, булар қимматбаҳо тақинчоқлар, сенга совға”, деди. У Ҳамзани олдига келиб, ўтириб қорнини ёриб жигарини олиб ея бошлади ва ўч олганидан қичқира бошлади. Жанг тугаб Маккага қайтгач, Жубайр ибн Мутим мени ваъдасига биноан озод қилди. Мен озод кишига айландим! Лекин Муҳаммаднинг даъвати кучайиб кун сайин мусулмонлар сони ортиб борар, ҳар кун янги ва янги қабилалар қўшиларди. Бу дин одамлар орасида обрўси ошиб, мусулмонлар сони кўпайган сари менинг қалбимни қаттиқ қўрқинч боса бошлади. Кун сайин ўзимни ёмон хис қилиб, қочарга жой топмасдим. Шу холатда то Муҳаммад ва фотиҳлар Маккани фатҳ қилгунларига қадар яшадим. Улар Маккага яқинлашганда мен Тоифга қочиб кетдим. Лекин кўп ўтмай Тоиф ҳалқи ҳам Исломни қабул қилишга қарор қилишди. Улар вакил тузиб Муҳаммадни олдига тоифликлар ҳам Исломни қабул қилишга тайёрликларини билдириш учун одам юборишди. Дунё кўзимга тор кўриниб, осмон узоқлик қила бошлади. Шомгами, Ямангами бошқа бирор ерга қочишга қарор қилдим. Боши берк кўчадан чиқолмай қолган бир кунимда бир оқил киши, “Ҳолингга вой эй Вахший, билмайсанми, кимки: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг Расулидир” деб иймон келтириб динига кирган бирор кишини Муҳаммад ўлдирмайди”, деди. Бу сўзларни эшитганим захоти, мен Ясриб томон йўлга отландим. Одамлардан сўраб сўраб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни топиб борганимда, у зот масжидда сажда қилиб турган эдилар. Аста юриб бошларига келиб: “Шоҳидлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир” дедим. Шаҳодатимни эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини кўтариб, менга қарадилар, ва: “Эй Вахший, бу сенми? дедилар Ҳа, ё Расулуллоҳ, — дедим мен. Ўтир ва менга Хамзани қандай ўлдирганингни айтиб бер, — дедилар. Мен ҳаммаси қандай бўлса, шундайича айтиб берди. Гапларимни эшитиб Расулуллоҳ мендан юзларини ўгириб олдилар ва: Тур кет, эй Вахший! Бугундан бошлаб, мени кўзимга қайтиб кўринма, қайтиб сени кўрмай”, дедилар. Шу кундан бошлаб Расуллоҳни кўзларига кўринмасликга ҳаракат қилдим. Масалан одамлар Расулуллоҳни мажлисларида олдинга сафга интилсалар, мен энг охирги сафга ўтириб ул зотни кўзларидан узоқ ўтирардим. Бу ҳолат то Расулуллоҳ Роббилари ҳузурига рихлат қилгунларича давом этди. Исломни қабул қилган кишини аввалги барча гуноҳлари кечирилишини билсамда, барибир Исломга ва мусулмонлар етказган катта талафотим менга тинчлик бермас, ўзимни кечира олмасдим. Бу айбимни, бу буюк жиноятимни ювиш учун фурсат ва имконият излардим. Абу Бакр Сиддиқ халифаликлари даврида Бану Ҳаниф қабиласи каззоб Мусайлима бошчилигида исломни қабул қилишдан бош тортиб, қўзғолон кўтарди. У ўзини пайғамбар деб эълон қилиб, одамларни ўзига қаратишга уринди. Шунда Халифа Абу Бакр Сиддиқ Мусайлимага қарши қўшин тўплади. Шунда мен ўзимга: “Аллоҳга қасамки, ё Вахший, бу сенга ажойиб имконият, уни албатта бажаришинг ва уни қўлдан бой бермаслигинг керак, дедим. Мен Ҳамза Абдулмуттолибни ўлдирган найзамни олиб мусулмон аскарлар билан жангга жўнадим. Ўзимга ўзим, ё Мусайлимани ўлдирасан, ёки жангда шаҳид бўласан, деб сўз бериб борардим. Биз Мусайлима ва уни қўшинига хамла қилганимизда, улар қаъла ичига беркиниб олишди. Мусулмонлар эшикни очишга ва ичкарига киришга муваффақ бўлишди ва Аллоҳнинг душманлари билан шиддатли жанг бошланди. Мен қўлимда найзам билан душман орасидан каззоб Мусайлимани излай бошладим. Мен уни топдим, у қўлда қилич билан турарди. Қаршисида бир ансорий аскар уни ўлдиришга шай турарди. Иккаламизни ҳам мақсадимиз Мусайлимани ўлдириш эди. Қулай вазиятни танлаб, уни нишонга олдимда зарб билан Мусайлима томон найзамни улоқтирдим. Найзам нишонга аниқ тегди. Шу пайт ҳалиги ансор ҳам қиличи билан Мусайлимага кучли зарба берди. Фақат Аллоҳга аён, иккимиздан қай биримиз Мусайлимани биринчи бўлиб ўлдирдик. Агар биринчи бўлиб мен ўлдирган бўлсам, демак мен Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги инсонларни энг яхшисини, ва шунингдек инсонларни энг ёмонини ўлдирдим.

Топ рейтинг www.uz Openstat