Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоблар

00:00 / 05.04.2009 | eski savollar | 739
Мухтарам устозимиз хурматли Шайх Хазрат. Аллохдан Сиз Хазратга барча яхшиликларни сураб дуо килиб, саволларимга жавоб беришингизни илтимос киламан:1. Ушбу "Зикр ахлидан суранг" номи остида жамланган саволларнинг бир канчасига : "...китобларимизда езилган, топиб укинг!"- деб жавоб бергансиз. Охирги пайтда китобларингизнинг 1 донаси 9000 сумдан 14000 сумларгача эканлигидан хабарингиз борми? Бир мавзуни билиш учун бир нечта китобларингиздан кидириш кераклигини эътиборга олганда уларни сотиб олиш учун анча-мунча маблаг керак булади. Бунга хамманинг хам имконияти йук. Бу хол бир тамондан каралганда яхши, чунки бир неча йиллик мехнатингиз махсулини муносиб кадрлашга сабаб булади ва китобларни беэътибор емон ахволда колмаслигига анча катта омил. Аммо янада купрок мусулмонлар оммасини биринчи даражада мухимликка эга булган илмларга етишиш имконятини яратиш максадида китобларни бир оз арзонлаштириш ва еки бирон кутубхоналар ташкиллаштириш керакмасмикин? Зеро хаетимиздаги аксар хато ва камчиликлар илмсизликдандир.2. Ушбу "Зикр ахлидан суранг" булимидаги саволларни тахлил килувчи масъуллар Сиз Хазрат эътиборсиз колдирган саволларни бу ердан бошка жойга кучиришларига нима дейсиз? Чунки анча саволлар факат Сизнинг кимматли вактингизни сарфлайдиган ва бир неча марталаб такрорланадиган бемаъни саволлар туркумига киради. 3. Ушбу мавзудаги саволларга Сизнинг ва сайт модераторларининг жавобларидан бошкаларини киритилмаслигига розимисиз? Зеро мавзу "Олимдан сураш" деб номланган. 4. Дала шароитида (газ йук жойда) огзи епик пластик идишларга солиниб офтобда иситиб куйилган сувда тахорат килса буладими?5. Киблани аниклашда бир канча муддат бир оз (15-20 градус бурчакда) хатоликка йул куйилган булса, нима килиш мумкин? Саволларим малол келган булса Сиздан узр сурайман ва дуоларимда Сиз Устозни эслаб коламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ушбу "Зикр ахлидан суранг" номи остида жамланган саволларнинг бир канчасига : "...китобларимизда езилган, топиб укинг!"- деб жавоб бергансиз. Охирги пайтда китобларингизнинг 1 донаси 9000 сумдан 14000 сумларгача эканлигидан хабарингиз борми? Бир мавзуни билиш учун бир нечта китобларингиздан кидириш кераклигини эътиборга олганда уларни сотиб олиш учун анча-мунча маблаг керак булади. Бунга хамманинг хам имконияти йук. Бу хол бир тамондан каралганда яхши, чунки бир неча йиллик мехнатингиз махсулини муносиб кадрлашга сабаб булади ва китобларни беэътибор емон ахволда колмаслигига анча катта омил. Аммо янада купрок мусулмонлар оммасини биринчи даражада мухимликка эга булган илмларга етишиш имконятини яратиш максадида китобларни бир оз арзонлаштириш ва еки бирон кутубхоналар ташкиллаштириш керакмасмикин? Зеро хаетимиздаги аксар хато ва камчиликлар илмсизликдандир.Мен бир ожиз бандаман. Қўлимдан келганича китоб ёзиб турибман. Аммо бозордаги савдогарларни ортидан қувишга имконим йўқ. Уларга ҳам қўлдан келганича насийҳат қилмоқдаман. Ҳамма китоб ҳам сиз айтган баҳода эмас. Катта ҳажмдагилари катта баҳода бўлиши табиий. Аммо бизнинг китоблардан бошқа китобларнинг баҳосини ҳам бир ўрганиб қўйинг. Сифати, мазмуни ва баҳосини солиштирб кўринг. Шу билан бирга, қоғоз, бўёқ, чопхона хизматлари, муҳаррир, мусаҳҳиҳ, эксперт ва бошқа хизматчиларнинг иш ҳаққини қўшинг. Савдо қилиш машаққатларини зиёда қилинг. Яна бошқа қийинчиликларни ҳам ҳисобга олинг. Кейин истаган даъвоингизни қилинг. Агар имконингиз бўлса, бирорта китоб чиқариб ўрнак кўрсатинг.Бу юртимиз, улуғ юрт. Менимча, унинг фарзандлари ичида сиз талаб қилаётган нарсаларда фаоллик кўрсатадиганлари ҳам бўлса керак.Баъзи вилоятларда пуллик кутубхона қилишиб китоб ўқишмоқда. Сизга ўхшаб шикоят қилишгани йўқ.Баъзи ерлардан келган кишиларнинг айтганларига қараганда жамланишиб бир китобни баъзилари ўқиб, баъзилари эшитишмоқда. Сизга ўхшаб шикоят қилишгани йўқ.Россияда юзлаб чақиримларга таксичилар орқали китобни юбориш – олиш ишларини қилиб ҳам, ўқишмоқда. Сизга ўхшаб шикоят қилишгани йўқ.Баъзилар маросимига келганларга китоб совға қилишмоқда. Сизга ўхшаб шикоят қилишгани йўқ. 4. Дала шароитида (газ йук жойда) огзи епик пластик идишларга солиниб офтобда иситиб куйилган сувда тахорат килса буладими?- Бундай сувда тоҳарат қилиш макруҳлиги барча китобларда айтилган. 5. Киблани аниклашда бир канча муддат бир оз (15-20 градус бурчакда) хатоликка йул куйилган булса, нима килиш мумкин? Тўғрилаб олиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat