Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қисматим келажаги….

10:58 / 02.02.2015 | Lobar Mirzaeva | 2571
Мен ёш бўлиб бахтимдан куйдим. Баъзи нокас инсонларнинг ҳийла-найранги ота-онамни рози қилиб, 15 ёшимда ўзимдан 19 ёш катта хотин қўйган эркакка турмушга чикдим. Биз қаттиқ алдандик! Бу тўй мудҳиш бир хато бўлди! Куёв номард инсон бўлиб чиқди ва ота-онам мени тўйдан 1ой ўтгач қайтариб келдилар. Мен қаттиқ аламда қолдим. Орадан 2 йил ўтиб бир уйланмаган, ўзимдан 4 ёш катта бўлган йигит мени севиб қолди. Уни муҳаббати мени ярамга малҳам бўлди. Шу-шу у билан 6 йилдирки биргамиз. Ота-онаси қарши бўлишини билиб, мен уни ҳар хил йўллар билан ўзимдан совутмоқчи бўлдим. Лекин фойдаси бўлмади. У менга уйланиш ниятида эканини айтиб ваъда берди. Мен ишонмагандим у кўп қасам ичиб мени ишонтирди. Чунки биз бир-биримизга жон-жигардек бўлиб қолган эдик. Яқинда у йигит отасидан айрилиб қолганлигидан ҳозир изтироб ва аросатда. Мени ҳам юрагим азобда. Аллоҳдан бахт сўраб илтижодаман. Устоз энди бу йигитга қандай йўл кўрсатиш керак бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилиб, барча ишни шариат асосида олиб бориш маслаҳат берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat