Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гумон тинчлик бермаяпти

21:49 / 27.01.2015 | fayzmuhammad | 1348
Бу борадаги кўп жавобларни ўзимникига солиштириб, икки ҳолатга алоқадор хулосага келиб қолаяпман. Мен бир ишлаб чиқарувчининг маҳсулотини сотаман. Маҳсулот нархи сўмда, аммо аслида тан нарх чет эл валютасига боғлиқ. Сабаби, маҳсулот хом ашёси чет элдан олинади. Ўз ўзидан чет эл валютасининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати ошиб кетди. Маҳсулот ҳам ошиб қолди. Бу ерда менинг қийналган жойим, маҳсулотни насияга ҳам берганман ва у насияларни вақтида беришмаган. Ҳозир беришган тақдирда ҳам, мол берган пайтда ўша пул миқдорига қанча маҳсулот олишим мумкин бўлган бўлса, ҳозир маҳсулот нархи ошганлиги сабабли ўшанча маҳсулот ололмайман. Ачинарлиси қарздорларнинг кўпи қарзини беришни атайин чўзишган. Мен бўлсам ўша пайтда молнинг қийматини ўзбек сўмида қолдирганман. Агар мен ҳозир ўша молнинг қийматини валютада олсам, савдодаги катта зиёндан қутулиб қоламан. Лекин сўмдаги қарз миқдори кўпайиб қолади. Бу эса рибога ўхшаб қолмоқда. Нима қилай устоз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уламолар пулнинг қадрсизланиши 33% дан кўп бўлса, рухсат беришган.

Топ рейтинг www.uz Openstat