Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёш Ғарбидан чиқадими ёки Ғарбданми?

19:58 / 24.01.2015 | Ilm Istab | 1156
"Сунний ақидалар" китобингизни ўқиётган эдим. Шундай китобларни биз мусулмонлар учун ёзиб, илмимизнинг зиёда бўлишига, иймонларимизнинг янада мустаҳкамланишига, тўғри йўлда бўлишимизга сабабчи бўлаётганингиз учун Яратган сиздан рози бўлсин. Шу китобнинг бешинчи ("Ғайбиёт") қисмини ўқиётганимда, бир ҳадис бўйича савол пайдо бўлди (439-440-бетлар). Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "... Бас, унга (қуёшга): "Кўтарил, мағрибингдан чиқувчи бўл", дейилади. У мағрибидан чиқувчи бўлади", дедилар. ... ", дейилган. (Ҳадиснинг тўлиқ матни бироз узунроқ бўлгани сабабли, уни тўлалигича келтирмадим (айбга буюрманг, илтимос). Замонавий астрономик кузатувларга кўра, Қуёш ўз ўқи атрофида ҳам айланар экан. Юқоридаги ҳадисни қандай тушунмоқ тўғри бўлади: Қуёш ўз ўқига нисбатан ҳозирда айланаётган йўналишига қарши айлана бошлайдими, ёки ер юзида турган кишига нисбатан ернинг ғарбидан чиқадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

“Мағрибинг” дегани, “ботадиган томонинг” дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat