Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ОХИРИ ЗАМОНДАГИ ИБОДАТНИНГ ФАЗЛИ

00:00 / 14.04.2009 | eski savollar | 3160
Хурматли Шайх жаноблари, якинда Ислом.уз ссайтида Охири замон ибодатинигн фазли хакида маколани укиб, у ерда келтирилган бир хадис хакида савол пайдо булди, шуни тушунишимизга ёрдам берсангиз.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ўтирган одамлар устига келиб: «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз хабарини берайми?» дедилар. Улар сукут сақладилар. У зот ҳалиги гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа! Эй Аллоҳнинг расули Бизга яхшиларимиз ва ёмонларимиз хабарини беринг», деди. «Яхшингиз яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан эмин бўлинадиган кимсадир. Ёмонингиз яхшилигидан умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».Бу ерда Хадиснинг асосий кисми бўлмиш «Яхшингиз яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан эмин бўлинадиган кимсадир. Ёмонингиз яхшилигидан умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир» дейилган кисмининг иложи булса бироз тушунтириброк берсангиз. олдиндан ташаккур,. килаетган хайрли амалларингиз учун сизга ва ота онангиз хакига дуо килиб коламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яъни, одамлар ундай кишилар ҳақида «бу одам яхшилик қилади, ёмонлик қилмайди» деган хаёлда бўладилар. Қайси бир қавм бир одам ҳақида ундан яхшилик кутилади, ёмонлик кутилмайди, деган фикрда бўлса, ўша одам яхши одам ҳисобланади. Сизнинг ёмонларингиз – яхшилик умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган яъни, бундай одам исталган пайтда бирор ёмонлик қилиб қолиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat