Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатони тузатишда қандай йўл тутай?

15:11 / 23.09.2014 | Ilmi Tolib | 848
Савдо фаолиятини бошлаганимдан бери молимдан савоб умидида закот ва турли садақа-эҳсонларни қилиб келганман. Кечроқ изланганим сабабли, йиллар ўтиб пул муомаласида нотўғри иш юритганимни ва ҳаром ишларга аралашганимни аниқладим. Билишим билан пушаймон қилдим ва уларни тарк этдим. Савоб умидидаги закот ва эҳсонлар билан бир қаторда, ҳаром деб тушунган даромадларимни тахмин қилиб аниқлаб, ўша даромадлардан деган ниятда, савоб умид қилмай, мискинларга моддий ёрдам беряпман. Ҳозиргидай тавба қилишимдан олдинги топилган даромадларимнинг ҳаром деб ҳисоблаган қисмини савоб умидисиз тарқатиш билан бирга, савоб умидида фарз ва нафл садақаларни қилсам тўғри бўладими? Ёки ўтган даврларда қилган барча закот ва садақаларим нотўғри бўлиб, уларни қарзимга деб хисоблашим ва бошқатдан закот тарқатишим керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳозир тўғри қилмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat