Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мўмин ва Мусулмоннинг ғурури бўладими?

00:00 / 14.02.2007 | eski savollar | 943
Ассалому алайкум Шайх жаноблари.Бир ишга кирдим, у ерда 200 дан ортиқ одам ишлайди. 99 % фоизи умуман намоз ўқимайди. 99% кибрга берилган. 99% фоизи бир-бирига рақобатчи.Мен ишга келган жойда шунча одамдан фақат 1 киши намоз ўқир экан хайрият. Мен ҳам у билан намоз ўқийман. Қолган ҳаммаси бенамоз.Энди ишни тортиб кетиш учун, ишни тўғри бажариш учун жоҳил кимсалардан сўраб ўрганишга мажбурман. Акс ҳолда кўп хатолар қилишим аниқ. Ҳамма бир-биридан сўраб ўрганган. Фақат китобдан ўқиб ўрганиш бу қийин. Амалиётда ўрганилар экан. Энди сўраб ўрганиб юрибман. Аммо мени менсимай, савол берсам айтгилари келмаябди. Баъзилари кам маълумот беради. Савол бериб ўрганишга ҳам пора ёки совға беришингиз керак.Мўмин ва мусулмоннинг ғурури бўладими? Мўмин ва мусулмоннинг обрўси бўладими?Мўмин ва мусулмоннинг ҳурмати бўладими?Мўмин ва мусулмоннинг иззати бўладими?Улар Мусулмон бўла туриб (яна Аллоҳ билади улар кимлигини) ғайри диндан ҳам ёмонлари бор. Яхшилари учраб қолса агар ёрдам беради, йўл кўрсатишади.Уларга нафрат қилсам бўладими?Салом алик қилмасам ҳам бўладими?Ёмон муомала қилгани учун мен ҳам ёмон муомала қилсам бўладими?Беномоз бўлганлари учун мен ҳам уларни менсимай юрсам бўладими?Мен мусулмон бўлганим учун ғурурланаман, улар бенамоз лекин дунё ишини ва расмиятчиликни яхши билганлари учун ғурурланадилар.Ичимдан уларни жуда ҳам ёмон кўраман. Лекин жилмайиб: “Илтимос, ака ёки опа йўл кўрсатворинг” -деб айтаман. Ҳуллас, ўзимни мажбурлайман.Ҳаммаси пулга оч одамлар. Ҳамма ишни пул билан ўлчайдилар. Маслаҳатингиз керак ва саволларимга жавоб берсангиз. Мен ҳам уларга нисбатан шундай иш қилсам мумкинми?Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга мусулмонлик намуналарини кўрсатиш учун фурсат пайдо бўлибди. Сиз чин мўмин-мусулмон қандай бўлишини уларга амалда кўрсатинг. Улар сизнинг гўзал одоб-ахлоқингиз, муомалангиз, ишингизни кўриб биз ҳам намоз ўқимасак бўлмас экан дейишсин. Қадимда ҳам жанубий-шарқий осиёлик кўпчилик кишилар айнан шу йўл билан Исломга кирганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat