Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ной 2014 фильми

21:34 / 26.09.2014 | farid | 2853
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Шу йили суратга олинган "Ной" (Нуҳ алайҳиссалом) ҳақида ишланган фильмни нима учундир мусулмон давлатларида қўйишга тақиқ куйишибди. Албатта, пайғамбарлар сиймосини кўрсатиш шаритага тўғри келмайди. Лекин масаланинг иккинчи жиҳати бор. У фильмда пайғамбар Нух алайҳисаломни ўз халқини ҳидоятга бошлаш учун чеккан азоб уқубатлари, ситамлари, айниқса энг яқин инсонлари, завжаси, фарзандалари шунча мўъжизага гувоҳ бўлишиб, тушунмасдан барибир у зотга қарши чиққанлари фильм картинасида ўз аксини топган. Менимча, фильм мушоҳада қилишга ва фикрлашга ундайди. Агар пайғамбарларимиз бизларни ҳидоятга бошлаш ва тўғри йўлда юришимиз учун қилган сай ҳаракатларини бир оз бўлсада ўйлаганимизда эди. Бугун 5 махал намоз ўқиш ва рўза тутишга оғринмаган, ҳар хил васвалар кетидан эргашмаган бўлардик деб уйлайман. Сабаби, улар кўрган қийинчиликларни озгинасини кўрганимизда биз албатта унга бардош бераолмасдик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уламолар ўша филмда катта хатолар борлиги учун рухсат беришмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat