Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сунний акийдалар китоби

00:00 / 19.04.2009 | eski savollar | 720
Ассалому алайкум мухтарам шайх жаноби олийлари! Оллох хак субханолоху таоло СИзни дини ислом йулида килаётган ишларингиздан рози булсин. Оллохга шукрлар булсинки, юртимиздан узокда Сиз жаноби олийларининг Сунний акийдалар китобингизни укишга муяассар булдик. Китобнинг Сирот ва ундан утиш кисмининг 526 бетида суюкли пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в нинг хадислари келтирилган. "Бас, муминлар худди куз юмиб очгунча, чакмокдек, шамолдек, кушдек, чопкир отлардек, туялардек утиб кетурлар. Бас, нажот топувчи мусулмон тирналган ва жаханнам оловига кулаган булур" дейилган. Демак, нажот топувчи муминлар сирот купригидан жуда тез утиб кетар эканлар. Мен, тушинмаганим, "Бас, нажот топувчи мусулмон тирналган ва жаханнам оловига кулаган булур" дейилгани. Хурматли шайх жаноблари, агар нотугри тушинган булсам, кечирасиз. Яна биз шогирдларизни дуоларингизда эслаб куйсангиз. Оллохдан Сизга узок умр, ва дини ислом йулида килаётган ишларингизга раббимиз куч ва кувват берсин. Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ердаги “нажот топувчи”дан мурод гуноҳкор бўлган мусулмондир. У гуноҳига яраша жазосини олгинидан кейин нажот топиб дўзахдан жаннатга чиқади.- Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳидоятида бардавом қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat