Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимга 5 саволим бор :))

00:00 / 20.04.2009 | eski savollar | 578
Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу!Жонимиз қўлида бўлган зотга ҳамд-у саноларимиз бўлсин.Пайғамбаримиз Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васалламга саловатларимиз бўлсин.Аҳли сунна вал жамоага Аллоҳимнинг раҳмати ва марҳамати бўлсин.Устозимизнинг қадарлари олий савоблар ва эзгу амаллар билан бойитилган бўлсин.5 саволим бор эди:1. Да'юсларга ла'нат ёғилади. Опа-синглимга ҳижоб даркорлигини айтсам, онам қаршилар. Онамнинг ра'йига қарасам, да'юс бўлмайманми?2. Ўзим сотиб олмаган мулким учун закот вожибми?3. Жоҳилиятда пора билан ўқишга кирган одам каффорат учун нима қилса бўлади? Олинадиган стипендия ҳалолми? Агар йўқ бўлса, уни қандай ҳалоллаҳ лозим?4. Компютерда (Фотошоп) одам суратини ўзгартириш, бир одам танасига бошқа инсон бошини "ўрнатиш" гуноҳмасми? Бу нарса тирик мавжудот суратини чизиш бўлмайдими?5. Қуръони Карим сураларининг фойдали хислатлари ҳақида қайси адабиётлардан ма'лумот олиш мумкин?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Ҳолисона фатволарингиз учун Аллоҳим рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Ҳа.2. - Йўқ.3. - Тавба қилиш керак.4. - Алдаш ёки ёмон ният ила бўлмайди.5. - “Қуръон фазийлатлари” китобидан.

Топ рейтинг www.uz Openstat