Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима учун ҳозирда тиллар хилма хил?

12:26 / 29.09.2014 | alimaxx1122 | 768
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Инсонлар яратилганида араб тилида сўзлашган, нима учун ҳозирда тиллар хилма хил?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло шуни хоҳлаган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» – деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга, уларнинг асли бир экани эслатилмоқда. «Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик». Демак, одамларнинг асли бир: ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳавводан таралганлар. Айни чоғда, Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйганини ҳам таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишининг сабаби эса ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш экани уқтирилмоқда. «...ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик». Инсонларнинг турли халқлар, миллатлар, элатлар, қабила ва уруғлар ҳамда турли фирқаларга бўлинишининг асосий сабаби ушбу мақсад, яъни ўзаро танишиш эканини ҳеч қачон унутмаслик керак. Аллоҳ таоло оятда уришишингиз учун, жанжал учун, фахрланиш учун, мақтаниш учун, демаяпти ёки бошқа сабабларни айтмаяпти. Демак, халқларнинг турли-туманлигини илоҳий мақсаддан – танишувдан бошқа мақсадга ишлатиш Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш билан баробар бўлар экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat