Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ақиқа" тўғрисида ўқиб...

00:00 / 21.04.2009 | eski savollar | 1208
[у] Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокотуху ва маг'фиротуху! Хурматли Шайх хазратлари! Энг аввало Аллохга биздей ахли сунна вал жамоа мазхаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилувчиларга,Қур'он ва суннатни о'рганиб амал қилишни,Исломи ма'рифат таратиш,салафи солих -улуг' мужтахидларга эргашувчиларга,кенгбаг'ирлик ва биродарлик рухини тарқатгучиларга эргашувчиларга, диний савотсизликларини тугатиш ниятида бо'лганларга,Сиздай зикр эгаси, тақво эгаси,виқор эгаси,го'зал ахлоқ эгасини бергани учун о'зининг буюклигича хамду санолар бо'лсин.О'зини танитиб сиз билан хамнафас қилгани учун ва хайрили ишларингиздан бахрамант этгани учун- берган нозу-не'матларини битмас-туганмаслигича шукуроналар бо'лсин. Сизга биз мухлислардан борадиган жо'яли- ножо'я саволлар учун Оллохдан чиройли сабр мустахкам асаб жисмингизга саломатлик ва икки дунё саодатини со'раб қоламиз.[/у] Хурматли Шайх хазратлари со'райдиган саволларим учун олдиндан узур со'райман (сизга эриш туюлмаслиги учун ).Чунки инсон ба'зида о'та мураккаб муаммоларни ечимини билиш баробарида,о'та содда муамоларга эчим,жавоб топа олмайди.Айниқса шариятимиз хукмида. 1-Савол:Бизнинг оилага ислом нурининг ёрқин бир бо'лаги бо'либ кирган "Зикр ахлидан со'ранг" ойнамангизни 21-сонида "Ақийқа" то'г'рисида жавобингизни о'қиб,бизда хам бу борада муоммо борлигини англадик ва сизга мурожаат этишга эхҳтияж сездик.Бизни Оллох берган учта о'лимиз бор (Оллох умирларини зиёда қилсин)Катта о'г'лим-Шохрух 20 ёшда,о'ртанча о'г'лим-Шохнур 18 ёшда,кенжа о'г'лим-Шохжахон 14 ёшда.Икта катта о'г'илларимиз дунёга келганда биз "Ақийқа" то'г'рисида билмаган эканмиз.Лекин кенжа о'г'лимизга 14 кунда "Ақийқа" қилганмиз.Сиз айтгандек еттинчи куни бешикга солишдан олдин қулоқларига азон ва иқома айтилган(хаммаларига) бироқ сочлари вазнида садақа берилмаган. Биз энди иккта катта фарзантларимиз учун қилинмаган "Ақийқа" борасида қандай ё'л тутсак шариатда мақул бо'лади?Олинган сочлар учун то'ланмаган садақа борасидачи? 2-Савол:Шайх хазратлари,юқорида фарзантларимизни исмларини ва ёшларини ко'рсатиб о'тишимнинг боийси биз исм қо'йишда хам хато қилганга о'хшаймиз(оиламизда кексаларнинг бо'лмаганликларининг асоратидир бу!).Бу борада "Хуқуқшунослар" билан маслахатлашган эдим.Улар бу чуда қийин ва о'та мураккаб жараён хамда узоқ вақтни оладиган муаммо дейишди.Хатоингизни набираларингизда то'г'ирларсиз деб маслахат беришди.Лекин биз Яратганнинг хузурига борганда уч фарзандимиз исмлари юзасидан хисоб беришимиз керак-ку.Шундай эмасму хазрат? Сизнинг шариатимиз а'молларининг мукаммал билишингиз боис оқилона ва одилона маслахату насихатларингизга мухтожликда кутамиз. Аллохдан қалбингиз тубида хечкимга ишонмай юрган муродингизни беришини ва икки дунё саодатига эриштиришини со'раб ОНА!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Билмаган иш узрли. Ақийқа қилиш мажбурият эмас. Агар кўнгил таскини учун қиламиз десангиз, ўзингиз биласиз.2. Бу ҳам ўзингизга ҳавола ишлардан.

Топ рейтинг www.uz Openstat