Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Куни кеча ислом.уз сайтида ўзи истиқомат қилмайдиган уйга, ўша уй эгасининг рухсатисиз кириш гуноҳлиги тўғрисида мақола ўқигандим. Яқин қариндошларимиз билан муносабатларимиз жуда яхши, бир оиладекмиз, десам ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам биз уларнинг уйига, улар эса бизнинг уйга рухсатсиз кириб бораверамиз. Бундай ҳолда ҳам гуноҳкор бўламизми?