Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошлиқ сигарет ва ароқ олиб кел деса

11:44 / 08.10.2014 | musulmon1987 | 3074
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мактабда ўқитувчиман. Юқоридан комиссия текшируви келганда, мактабда ит эгасини танимай қиёмат бошланади. Ароққа юборган вазиятлари энг қийини. Шу пайтгача иш жойимда бирортаси ароқни ушлашга мажбур қила олмаган. Бироқ бу йил комиссия ҳаражатлари менинг бўйнимга ҳам юклатилиши айтилди. Бу вазиятда икки ҳолатга дуч келинади: 1. Уларнинг зиёфатига навбатлашиб ароқ шароби олиб келиш буюрилади. Бу вазиятда қандай йўл тутганим маъқул? 2. Зиёфатга пул бериш айтилади. Бу пулга олинадиган нарсалар ичида албатта ароқ ҳам бўлади. Бундачи, бемалол пул беришим мумкинми ёки бошқача йўл тутиладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз бу бедодликлар ҳақида давлат идораларига шикоят қилинг. Қонун бўйич мактабда ароқ ичиш у ёқда турсин, мактабга беш юз метр яқинликда ароқ сотиб ҳам бўлмайди. Бундай "ит эгасини танимайдиган мактаб" келажакдаги умидимиз бўлган болаларимизни қандай тарбиялайди?!

Топ рейтинг www.uz Openstat