Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни сўзма-сўз таржимаси

00:00 / 25.04.2009 | eski savollar | 2594
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Шайх ҳазратлари.Сизга қуйидаги саволимиз билан мурожаат қилмоқчи эдик:Шаих Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид томонидан “33 Сабабун Лил-Кҳушоў Фи Салааҳ” деб номланган китобда Намозда ҳушуъда бўлишни бир омили/йўли бу ўқиётган оятларингизни, дуоларингизни билишлик, улар устида тадаббур қилишлик керак дейилган экан. Дарҳақиқат ўқиётган оятларимизни маъноларини билишлик намозни чиройли адо қилишликка жудаям катта ёрдам беради. Бунинг учун киши албатта оятларни тафсирини ўрганиши керак. Одатда умумий ҳолатда ўрганамиз Қуръон оятлари тафсирларини, лекин намозда ўқиётганимизда кўпинча маъноси эсимизга келмайди. Шунинг учун яна бир йўли калималарни таржимасини билишлик ҳисобланиб, шу орқали намозда нима деяётганимизни билиб турсак ҳушуъда бўлишлигимизга ёрдам беради иншааллоҳ. Интернетда бир сайт билан танишиб қолдим, улар араб тилини тушунмайдиган мусулмонларга Қуръон тилини ўргатишга ҳаракат қилишар экан. Ҳар хил курслар бор. Шундай йўллари бор эканки, оддий бошланғич қисқа курсни тугатганлар ҳам Қуръондаги 80 % сўзларни таржимасини билиб олишар экан. Яни мана шу курсда Қуръонда кўп ишлатилинадиган сўзларни ўргатишади. Устоз, мана шу услуб ўзи тўғрими? Қуръон оятларини сўзма-сўз таржимасини ўрганишимизда хато йўқми? Шариатга зид эмасми? Чунки биз араб тилини биламан деган одам ҳам унча мунчага сураларни таржима қилавермайди деб билардик. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръони Каримга оид бир ҳарф ёки бир сўзни ўрганиш ҳам савобли иш. Албатта, арабмас мусулмонлар учун бу борада бир оз машаққат бор. Лекин ҳар бир киши имконига қарайди. Сизлар ўз тилимиздаги “арабиъ.уз”дан фойдалансангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat