Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақидапараст сўзининг маъноси

08:41 / 10.10.2014 | Sukhrab_Bukhari | 1219
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, Ҳозирги пайтда тез-тез учраб турадиган сўз, “ақидапараст” сўзини қандай тушунсак бўлади? Буни маъноси нима, ижобийми ёки салбийми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Буни ўша сўзни ишлатадиганлардан сўраш керак. Агар эътибор берадиган бўлсангиз Исломий адабиётда бу сўз йўқ. Уни ҳеч ким ишлатмайди. Агар ўзимизча шарҳ қиладиган бўлсак, ақида сўзи арабча бўлиб эътиқод қилиш маъносини билдиради. Параст сўзи форсча бўлиб кўпроқ берилиш, маҳкам ёпишиб олиш маъносини билдиради. Шундан келиб чиқиб ақидапараст - ақидага берилган деган маънони англатади. Сиз бу сўзни ишлатилганини билган жойларингизда салбий маънода ишлатилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat