Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арафа рўзаси

21:18 / 10.10.2014 | OYBEK10 | 983
“Арафа куни жумага тўғри келса рўза тутиб бўлмайди”, деган жавобингизни кеча ўқиб қолдим. Бу ерда арафа куни жумага тўғри келганди. Шу куни мен савоб умидида рўза тутгандим, билмаган ҳолда. Тутган рўзам нима бўлади, бу билан гуноҳкор бўлиб қолдимми? Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиси шарифда аввалги ҳадисларда зикр қилинган кунларга қўшимча «Арафа» куни ҳам рўза тутиш ман қилинган кунлар қаторига киритилмоқда.
Мазкур кунларда рўза тутишни ман қилиниши ҳадисларда айтилмоқда. У кунлар ҳурсандчилик, еб-ичиш, ўйин-кулги кунларидир. Шунинг учун ҳам мазкур кунларнинг рўзасини тутишдан наҳйи қилинган.
“Арафа куни жумага тўғри келса рўза тутиб бўлмайди” дегани бошқа кунга тўғри келса тутаверса бўлади дегани эмас. Бу йил арафа куни жумага тўғри келгани учун шу гап айтилган, холос. Билмаган одам узрли бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat