Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотин кишининг касби-кори тўғрисида

00:00 / 21.02.2016 | Behzod Irgashev | 640
Қимматлик вақтингизни олганим учун ва айни замонда илмсизлигим учун олдиндан узр сўрайман. Мени анчадан бери қийнаб келган бир масала бор: Рафиқам оилавий қийинчиликни важ қилиб, ҳамда менинг топишим уни кониқтирмаганлиги учун ва яна "ишга ўз кучим билан кирганман. Сиз мени ишга киритиб қўйганмисиз?" каби баҳоналар билан ишини пеш қилиб, мени розилигимсиз ишлайди. Изоҳ учун айтиб ўтаман: Рафиқам "Ўзбекистон ҳаво йўллари" да борт кузатувчи (яъни стюардесса) бўлиб ишлайди. Иккита 7-6 ёшли қизим бор. Хизмат вазифаси юзасидан 2 кундан тортиб 6-7 кунгача сафарда (чет элда) бўлади. Бола тарбияси аввало онам ва менинг зиммамда. Ўз ишимда ҳам ҳаловат йўқ. Болаларимни ўйлайман. Қайнонам: " Қизим ишлаши керак. Уни ишга киргазиш учун фалон пул сарфлаганман" дейди. Умуман шу касбга доир шариат ҳукми қандай ва бу ҳолатда мен қандай иш тутсам Аллоҳ рози бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Сиз ҳақсиз. Улар ноҳақ.

Топ рейтинг www.uz Openstat