Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вакиллик ва рибо

08:02 / 19.10.2014 | Ilmi Tolib | 1165
Бир шахс уй сотишда вакил ёллади. Вакил харидор билан ўзи савдолашиб, уй эгаси умуман аралашмади. Харидор маблағнинг бир кисмини қарз қилмоқчи. Вакил шу қарз маблағни ўз ёнидан қўшиб, пулни тўлиқ қилиб уй эгасига бермоқчи. Эвазига эса 1 миллион сўм олмоқчи. У ўзи қилаётган ишни тўғрилигини қуйидагича тушунтиряпти: "Харидор уйни мен (яъни вакил)дан сотиб оляпти, шу сабабли мен таваккал қилиб, ўз пулимни қўшиб уй эгасига беряпман ва уй олиб сотишдан фойда кўряпман". Харидор бу савдо нотўғри деган фикрда. Унинг фикрича "Вакил ўзи уйни сотиб олмай туриб бошқасига сотолмайди. Шунинг учун у ўз пулини аралаштиргани учун 1 миллион олса-рибо бўлади. Қарзга сотилишига сотувчи рози ва таваккалниям ўзи қилади. Шунинг учун сотувчининг розилиги билан вакил хизмати учун 700 000 олсин-шу пул унга ҳалол". Бунда кимнинг фикри шаръий савдо қоидасига мос келади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Харидорнинг фикри.

Топ рейтинг www.uz Openstat