Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муқтадийлар ҳам намозни қайтадан ўқийдими?

17:26 / 27.10.2014 | Улугбек Бердимуродов | 2953
Биз хизмат сафаридамиз, икки-уч киши бирга жамоат бўлиб намоз ўқиймиз алҳамдулиллаҳ. Биродарларим янги намозхон. Менинг бироз тажвиддан хабарим борлиги учун, имом бўлиб ўқиб бераман. Лекин кўпроқ бомдод намозида вадий сабабли таҳоратим синади. Бир неча бора уларга намозни қайта ўқишлигини айтдим. Икки учтасини айтмадим. Мен нима қилишим керак, билмай қолдим. Ўзим таҳоратни янгилаб ўқийман, улар ҳам ўқисинми? Вадий ёки мазий миқдори жуда кам бўлса ҳам, теккан жой ювилиб таҳорат янгиланадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. «Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик. Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ. Вадий ёки мазий миқдори жуда кам бўлса ҳам, теккан жой ювилиб таҳорат янгиланади. Имомнинг таҳорати намоз вақтида кетса, намозни тўхтатади ва муқтадийларга хабар беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat