Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намоз вакти

00:00 / 29.04.2009 | eski savollar | 3180
Ассаламу аълайкум ва рохматуллоҳ Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат тарқатиш, салафи соллих-улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик рухини тарқатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотни йўқотиш йўлида амалга ошираётган ишларингизда Аллоҳнинг ўзи мададкор ва ёрдамчи бўлсин. Қалбингиздаги эзгу нийятларингизни хосил қилсин. Сўрагувчи, ўқувчи мухлисингиз Андижон шаҳридан Хурматли Устоз мактубимни шахсан ўқиб жавоб беришингизни илтимос қиламан. Саволим масжидларимизда тақвим асосида белгиланган азон ва такбир вақтлари хақида. Аввало шаҳримиз масжидлардаги ва тақвимдаги намоз вақтлари. 27-30 апрел учун Бамдод Аср Шом ХуфтонАзон 3:55 17:20 19:20 20:45Такбир 4:30 17:30 19:22 21:0027-30 апрел учун тақвимда Бамдод Қуёш Аср Шом Хуфтон27апр 3:44 05:14 17:04 19:04 20:3430апр 3:50 05:10 17:07 19:07 20:37 1. Ўзимиздаги ва бошқа чиқарилаётган тақвимларнинг манбаи нима? 2. Хозирги замон ер ва қуёш харакатини ўрганиш илмлари қайси даражага етган? 4-5 дақиқа фарқи билан тўғрими ёки аниқ дақиқасигача тўғри келадими? 3. Мазҳабимзга асосидаги фиқҳий китобларда баён қилинган намоз вақтларининг хозирги тақвимлар билан мувофиқлиги қай даражада? 4. Фиқҳ китобларимизда баён қилинган бамдод намозининг мустахаб вақтини аниқлаб белгилаш учун қуёш чиқишидан (тақвимда белгиланган қуёш чиқиши) 40 дақиқа олдин такбир айтилса ўша масалага мувофиқ келадими? 5. Албатта масжидларимизда эхтиёткорлик юзасидан азон ва такбир вақтларини тақвимдагидан 8-10 дақиқа кечиктириб айтилади, аммо шом намози учун шу эхтиёткорлик зарурми?, чунки иккинчи тарафи таъхир қилишда кароҳият борлиги-чи? 6. 2009 йил учун чиқарилган тақвимда бамдод азонидаги аввалги йиллардагига нисбатан 14 дақиқалик тафовут хақида: Аввалги йилларда йўл қўйилган хатолик тўғриланди,-дейиляпди ва хақиқатда янги тақвимдаги ўзгариш бошқа давлатлар чиқарган тақвимларга мувофиқ. Аммо халқ орасида: Шунча йил бир ҳилда келган тақвим нега ўзгаради, Рамазон ойида оғизни ёпиш холатида янги тақвимга асосан кечикса рўзамиз нима бўлади?-деган гап сўзлар бор. Хурматли устоз! Ушбу масалада ёрдамингизга мухтожмиз, жавобини кутамиз. Хурмат ва эхтиром билан Сизга ташаккур билдириб хаққингизга дуо қилиб қоламиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар савол беришдан олдин «излаш» белгиси бор жойга «тақвим» деб ёзиб бир оз кутганингизда мени овора қилмаган бўлармидингиз дейман. Лекин одамларимизни бунга ўргатиб бўлмаяпти. Чунки, уларнинг баъзилари буни истамайдилар. Яна қайтариб айтаман, тақвим масжид қавмини жамоат намозига бир вақтда жамлаш учун ёрдамчи омил холос. Ҳар бир намознинг кириш ва чиқиш вақти фиқҳ китобларида ҳадисларда келгани каби баён қилинган. Ўша икки вақт орасида ўқилган намоз қабул. Тақвимларда қуёш чиқиши ва ботишига қараб намоз вақтларини белгилашга ҳаракат қилинган. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтини эса, фалакиёт илми уламолари аниқлаганлар. Мисол учун, бугун қуёш фалон соатда ботади. Тақвимчилар ўша қуёш ботиш вақтини Шом намози вақти деб айтганлар. Ундан икки соат аввал Аср, бир ярим соат кейин Хуфтон. Айни тақвимда кўрсатилган вақтда намоз ўқиш фарз ҳам, суннат ҳам эмас. - Энг муҳими, тақвимни бошқалар чиқарди. Саволни уларга эмас, бошқаларга берилади. Жумладан, 14 дақиқалик тафовут ҳақида ҳам. Бу саволларни эгаларига берсангиз яхши бўлар эди.- Хусусан, тонг отиш ва қуёш ботиш вақтларида жуда аниқлик ва эҳтиётлик керак. Чунки, рўзани тутиш ва очишда ўта аниқлик зарурлиги ҳеч кимга сир эмас. Одамларда бу борада анча ташвиш, фикр ва мулоҳазалар бор. Бизга ҳам бир неча бор мурожаат қилинди. Масъул ва илмли кишилар кириб келаётган Рамазони шарифдан олдин барча зарур чораларни қўллаб аҳолига аниқ маълумот берсалар яхши бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat