Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилай?

21:20 / 06.11.2014 | saidjahon | 2134
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз дўконда бир болани ишлатамиз, у юк тушириб юклаганига ҳақ олади. Доим ишига қараб пул тўлаймиз. Баъзи пайтларда, у бизни алдаб қилмаган ишини қилдим деб пул талаб қилади. Биз эса, у айтган пулни бермаймиз, шунда у биздан хафа бўлади, оғринади. Буни кўриб, "норози қилдим" деб, дилим ғаш бўлиб қолади. Маслаҳат беринг, шундай пайтда қандай йўл тутай, қилмаган иши учун ҳам пул берайми? Агар бермасаму, у мендан дили оғриса қандай йўл тутай, "қилмагансан" десам тан олмайди. Бу ҳол жуда кўп такрорланяпти.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қилмаган иши учун пул олиш ҳаромлигини унга тушунтиринглар. Қилган ишингга пул берамиз деб шартнома қилинглар. Ҳозир унга ўхшаш одамлар ҳийла билан одамларнинг пулини олишга ўрганиб олишган. Ўзи маълум миқдор пулга келишади. Ҳақ олиш пайтида қўшиб берасиз, дейди. Бермаса, норозиман, қиёматда оламан, деб сизга ўхшатиб одамларни хижолат қилишади. Ишчининг ҳақини бермаслик қанчалик гуноҳ бўлса, ишламаган нарсага ҳақ олиш ҳам шунчалик гуноҳдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat