Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинсий яқинлик одоблари

06:44 / 03 май | eski savollar | 17213
Ассалому Алайкум Шайх ҳазратлари. Ҳар бир мусурмон уз жуфти билан бирга бўлгандан сўнг узларини харом хисоблаб ғусул қилишади. Улар бу ишни қилишдан олдин халол бўладиларми? Ёки бу ишни бажаришниҳам узига яраша фарз, суннатамаллари ёки дуо уқиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Одамнинг сиз айтган ҳолатини ҳалол ёки ҳаром дейилмайди балки пок ёки нопок дейилади. Бундай ҳолатдаги шахсни шаръий китобларда жунуб деб аталади. «Жунуб» сўзи луғатда четда турувчи, маъносини англатади. Шариатда эса жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабга кўра маний чиқариб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Ғусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган. 

ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ОДОБЛАРИ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, «Бисмиллаҳи. Эй бор Худоё, биздан шайтонни четда қилгин, шайтондан бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди».Бешовлари ривоят қилдилар.Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўладиган бўлса ҳам у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайдиган бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки, сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиган шахслар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар» - дедилар». Термизий одоб бобида ривоят қилган.Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган шахслар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўъмин-мусулмонлар ўша фаришталарни риоясини қилиб туришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Фаришталарга озор бўлиб тушмасин. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар, агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса бола ғилай бўлади, дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, эканзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди». Тўртовлари ривоят қилдилар. 

Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлгани учун Аллоҳ таоло уни Қуръонда зикр қилган. Доим бўладиганидек, ўша пайтларда ҳам бу нозик ва ўта ҳассос масалада одамлар ичида бўлар-бўлмас гаплар чиқиб турар эди. Жумладан, аҳли китоб, маданият соҳиби саналган яҳудийлар ҳам турли дийдиёларни тарқатиб турар эдилар. Улар, агар эр хотинининг олдига орқа тарафидан туриб яқинлик қилса боласи ғилай туғилади, деган гапни тарқатган эдилар. Аллоҳ таоло юқорида зикр этилган оятни нозил қилиб уларнинг гаплари ботил эканини баён этди. Қайси томонидан бўлса ҳам экин - бола бўладиган жойга бўлса бўлди. Боланинг қандоқ бўлишига яқинлик қилиш ҳолати сабаб бўлмайди. Сунан эгалари ривоятида:«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса малъундир» дейилган.Ўз хотининг олдини қўйиб орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундоқ одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса, лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади.Али ибн Толқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан бир киши очиқ жойда бўлади. Ундан ҳид чиқади. Сув оз бўлади» , деди.«Қачон бирингиз ҳид чиқарса, таҳорат қилсин, аёлларнинг орқаларига яқинлик қилманглар! Албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас», дедилар». Аъробийлар, саҳро табиатли бўлганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима тўғри келса тортинмасдан сўрайверар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо бирга бўладиган саҳобийлар ҳам, аъробийлар келиб, бирор нарса сўрашса эди, биз ҳам фойдаланиб қолар эдик, дейишиб туришар эдилар. Мана бир аъробий келиб, аъробийчасига савол сўрди. Унинг саволи ҳид чиқарган одам таҳорат қилмай қўяверса бўлавермайдими? - деган маънода эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳид чиқарган одам таҳорат қилиши шарт эканлигини таъкидлаш билан бирга, бошқа бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтдилар. У ҳам бўлса аёл кишининг орқасига яқинлик қилмаслик. Бу муҳим масала, буни эркагу аёл, ҳар бир шахс билмоғи керак. Чунки, бу ҳалол-ҳаромга, гуноҳга тегишли масала. Буни уят гап, деб айтмай кетадиган масала эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур гапни айтганларидан кейин, албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас, деб илова қилиб қўйдилар. Худди шу маъно бизнинг тилимизга, шариатда шарм, йўқ, деб таржима қилинган. Ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савобга боғлиқ бўлгани учун баъзи оддий ҳолатларда уятли ҳисобланган гапларни ҳам гапиришга тўғри келиши шундоҳ изоҳланади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эркак ёки аёл кишининг орқасига яқинлик қилган кишига Аллоҳ назар қилмас», дедилар». Икковини Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.Ушбу ривоятда зикр қилинган иш энг мункар ишлардан эканлиги, уни инсонлик табиатидан чиқиб кетган малъунлар қилиши мумкинлиги ҳаммага маълум ва машҳур.

Топ рейтинг www.uz Openstat